Latest news

12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   4 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  3 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  2 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  9 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  15 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1

3:0 ҳисобида зафар қучган "Гранада" Испания Кубогидан чиқариб юборилди. Шунақаси ҳам бўладими? News

3:0 ҳисобида зафар қучган "Гранада" Испания Кубогидан чиқариб юборилди. Шунақаси ҳам бўладими?

Барчасига эса иккинчи жамоадан чақирилган дарвозабон Адриан Лопес айбдор – аммо вазият жуда ғалати.

Бундан ўн кун аввал жамоа сафарда бешинчи дивизион вакили "Ароса"ни йирик ҳисобда таслим этганди. 

Ўйин ўтиб, мағлубиятга учрагач, мезбонлар "Гранада"ни дисквалификация этишни талаб қилишди. Хўш, бунга сабаб нима? "Ароса" клуби вакилларининг фикрига кўра, 24 ёшли дарвозабон бу баҳсда ўйнаши мумкин эмасди. Чунки Испания Кубоги – профессионал мусобақа эмас (шунақаси ҳам бўларканми?), шу сабаб клублар ёшлар таркибидан худди Лопес сингари асосий жамоага футболчи жалб этмоқчи бўлишса, улар регламентга кўра 23 ёшдан катта бўлмаслиги зарур.

Яна бир муҳим томони, ўйиндан бир неча соат аввал "Гранада"ни Адриан майдонга тушиши мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантиришган – аммо клуб бу фактни шунчаки эътиборсиз қолдирган. Энди эса ўша эътиборнинг ҳаммасини Примерага қаратади.

"Ароса" расмий баёнотида шундай дейилади: "Бу йилнинг 1 январь куни 23 ёшда бўлган ва иккинчи жамоада рўйхатдан ўтказилган футболчи биринчи жамоа учун майдонга тушиши регламентнинг яққол бузилиши ҳисобланади. Бу вариант фақатгина дарвозабонлар учун ва профессионал мусобақаларда истисно қилиниши мумкин. Мазкур вазиятда эса Испания Кубоги – нопрофессионал характердаги давлат даражасидаги расмий мусобақа саналади".

Спорт суди "Ароса" томонда бўлди: "Гранада" Испания Кубоги энг профессионал мусобақалардан бири эканлигини исботлашга уринди, бироқ масъул ташкилот Кубок ва ҳаттоки Испания Суперкубогини – нопрофессионал мусобақа деб топди. Яна бир қизиқ томони, мисол учун мамлакатнинг биринчи икки дивизиони профессионал турнир саналади.

Кўп эҳтимол баҳсли вазият юзага келишида 2022 йил Испанияда спортга оид қабул қилинган янги қарор сабаб бўлган – аввал фақатгина Примера, Сегунда ва Испания аёллар чемпионати клублари вакиллари аъзоси ҳамда ACB лига баскетболчилари профессионал ҳисобланарди. Шу йилнинг 1 январидан эса ижтимоий муҳимлиги, молиявий томони ва бошқа қатор критерияларга жавоб берадиган ҳар бир мусобақа профессионал саналади. "Гранада" футбол клуби дисквалификациядан қутулиб қолиш учун айнан ўша қонунни асос қилиб олганди.

Якунда эса клуб яна 6001 евро жаримага ҳам тортилди – андалусияликлар суд қарори бўйича апелляция беришмоқчи, лекин натижа ижобий бўлишига ишонишмаяпти. "Ароса" Кубокнинг кейинги босқич қуръаси 15 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ва унда "Ароса" иштирок этиши аниқ.

Испан футболи билан ҳеч қачон зерикиб қолмайсиз – "Гранада" машмашаси бунга яна бир исбот.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика