Latest news

12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  0 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  4 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24

3-тур. Бугунги тўртта ўйинида имкониятлар қандай? News

3-тур. Бугунги тўртта ўйинида имкониятлар қандай?

Бугун Ўзбекистон олий лигасининг 3-туридан ўрин олган 4та ўйин бўлиб ўтади.
"Нефтчи" (Фарғона) - "Навбаҳор" (Наманган)
4 апрель 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, М.Саидқосимов, А.Усманов, А.Эргашев.
Назоратчи: В.Валицкий
Имкониятлар: 50-50%



Сафарда "Локомотив"дан очко олиб қайтган "Нефтчи" мана бугунги ўйинда тўлиқ таркиб билан қатнаша олади. Олимпия терма жамоасининг ортга қайтиши, жамоа захира ўриндиғини тўлишига олиб келди. Афсуски шундай чиройли стадиони туриб, жамоа мана 3-тур ўйинини ҳам ўз майдонида ўтказа олмайди, бугунги баҳс Қўқонда бўлиб ўтади. "Нефтчи" сафида ҳеч қандай йўқотиш йўқ, барча ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган. Худди шундай "Навбаҳор"да ҳам ижобий томонга ўзгариш бор, жамоа мавсумда илк маротаба ўз бош мураббийи билан ўйинда иштирок этади. Бахтиёр Ашурматов Бангладешдан қайтиб келгач ўйинга жамоасини қанчалик тайёрлай олганини бугун кўрамиз.

Бу ўйинда имкониятларни тенг баҳолаётган бўлсакда, аммо икки жамоадан бири ғалаба қозонишини тахмин қилишимиз мумкин. Водий дербисига қадар, икки жамоада ҳам ғалаба йўқ.


"Металлург" (Бекобод) - "Машъал" (Муборак)
4 апрель 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Б.Номозов, Р.Серазетдинов, А.Сидоров, Ш.Қаюмов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.
Имкониятлар: 55-45%



Бу икки жамоа мавсумда жуда яхши старт олдилар. Турнир жадвалида "Машъал" устунликка эга бўлиб турган бўлсада, "Металлург"нинг ўз майдонидаги рақиби анча жиддий, "Локомотив" бўлганлигини ёддан чиқармаслик керак. Икки жамоа ҳам Наманганга сафар қилган, унда Хомеков ғалаба қозонган бўлса, Мирсодиқов дуранг ўйнади. Бекободда "Металлург" устунлик қилишини айтиш мумкин. "Машъал" эса яхши ҳимояланиш орқали очко олиш мумкин, худди "Навбаҳор" билан бўлган ўйин каби.


"Динамо" (Самарқанд) - "Қизилқум" (Навоий)
4 апрель 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
И.Танташев, А.Қўлдошев, В.Лушин, К.Расулов.
Назоратчи: Ш.Жумаев.
Имкониятлар: 50-50%



Савияси бир хилда бўлган икки жамоа ўртасидаги ўйиндаги имкониятлар ҳам табиийки бир хил бўлади. Шундай экан, бу ўйинда икки жамоа ҳам битта гол эвазига ғалаба қозониши мумкин. Яъни ким биринчи гол урса, ўша жамоа у очкони қўлга киритади. "Динамо"даги майдон яхши ҳолатда, бу эса "Қизилқум"га техник футбол намойиш этиш имконини беради. Ҳудди шундай услубда майдон эгалари ҳам ҳаракат қилишади. Гарчанд, олий лига фаворити бўлмасада, бу икки клуб ўртасидаги ўйин қизиқ бўлиши аниқ.


"Олмалиқ" (Олмалиқ) - "Андижон" (Андижон)
4 апрель 2015. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: О.Толибжонов, Х.Шодмонов, Р.Шояхметов, А.Нажафалиев.
Назоратчи: Г.Имомов.
Имкониятлар: 60-40%



"Андижон" ҳеч бўлмаса учинчи турга келиб ўз майдонида "Олмалиқ"дан очко олиши мумкин бўлган вазиятда, ўйин майдоннинг ҳолати туфайли Олмалиққа кўчирилди. Бу эса, чемпионатни жуда чиройли бошлаган "Олмалиқ"нинг имкониятларини кескин ошириб юборди. Аввало Шквирин жамоаси яна битта ўйинни уйида ўйнайди, сўнгги ўйинида "Насаф"ни мағлубиятга учратди. Бу руҳий ҳолатни янада яхшилайди. "Андижон" эса қаторасига учинчи турни сафарда ўтказади, жамоа ҳали биронта очко ишлагани йўқ, рақиб "Олмалиқ". Бу эса андижонлик футболчиларни руҳий босим остида қолдириши мумкин. Айтишларича жамоанинг молиявий ҳолати яхшилана бошлаган, қолганини вақт кўрсатади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика