Latest news

01:00"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"  0 00:36Леау қандай шахсий ва жамоавий совринларни ютишни исташини айтди  0 00:15"Ювентус" футболчисини Манчестер жамоаларига таклиф қилди  1 23:52Аморим Майну ҳақида: "Энг яхшиларни сақлаб қолишимиз керак, бироқ ҳолатни унутмайлик"  0 23:40Бундеслига. "Боруссия" Д - "Байер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  4 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  9 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  1 21:46Нойер қайтмоқда  3 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  7 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  38

29та клубда ўйнаган "футбол саёҳатчиси" News

29та клубда ўйнаган "футбол саёҳатчиси"

Уругвайнинг "Бостон Ривер" клуби Себастьян Абреу билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Жамоа уни эркин агент сифатида қўлга киритди. Абреу бунга қадар 29та (!) жамоада тўп тепишга улгурган.

Вашингтон Себастьян Абреу 1976 йилнинг 17 октябрида Уругвайнинг Минас шаҳрида дунёга келган. У ЖЧ-2010 ярим финалчиси, Копа Америка-2011 ғолиби ҳисобланади. Терманинг энг самарали ўйинчилари орасида еттинчи ўринни эгаллаган.

Абреу 2018 йил декабрда фаолиятини якунлаган ва 2019 йилнинг апрель ойида Сальвадорнинг "Санта-Текла" клубига бош мураббий этиб тайинланган эди. Бироқ бир ой ўтиб, ҳали футбол ўйнай олишга ишонган ўйинчи футболга қайтишга қарор қилди. Яна бир гап: октябрда у 43 ёшни қаршилайди.

Хўш, Себастьян Абреунинг ўзи қайтишини қандай нишонлади? Жуда оддий: "Бостон Ривер" раҳбарияти билан биргаликда мате ичди. Ҳа, айтганча, Абреуда барча ўйнаган клублари логотипи тушурилган калебас бор (мате ичиш учун махсус идиш). Абреу қайтганини шундай изоҳлади: "Ҳали ҳам футбол ўйнамоқчиман. Энг асосийси, мен бунга тайёрман. Оила аъзоларим билан суҳбатлашганимдан сўнг, "Бостон Ривер" сафига қўшилдим. Мен учун бу янги ва жуда жиддий қарор".

Абреунинг фаолияти билан боғлиқ қизиқарли фактлар:

• Лақаби — Эль Локо (ақлдан озган)

• 29та профессионал клуб – футбол тарихидаги мутлақ рекорд натижа. Умуман олганда, у 34та жамоага ўтган. Бироқ баъзиларида фақат бир неча маротаба ўйнашга улгурган: "Насьональ" (3 марта), "Сан-Лоренцо" (2 марта), "Текос" (2 марта).

• 11дан ортиқ мамлакатда тўп тепган (Уругвай, Аргентина, Испания, Бразилия, Мексика, Исроил, Греция, Эквадор, Парагвай, Сальвадор, Чили).

• Абреу ҳеч қачон собиқ жамоалари ҳақида салбий фикр билдирмаган. Аксинча, уларга нисбатан ҳурмати юқори эканини бир неча бор таъкидлаган. Ёрқин мисол – 2012 йил "Фламенго"га қарши баҳсда "Фигейренсе" сафида Абреу захира ўриндиғидан жой олди. Майдондан чиқиш пайтида у "Фигейренсе" футболкасини ечиб, термо кийимидаги "Фламенго" эмблемасини ўпиб қўйди. Табиийки, мухлислар футболчининг бу ҳаракатидан қаттиқ ғазабландилар. Интизом қўмитаси эса Абреуни Бразилия чемпионати доирасидаги 1та ўйиндан четлатди. Чунки унинг бу ишидан сўнг тартибсизлик келиб чиқиши мумкин деб ҳисоблаган.

Қизиғи шундаки, у "терма кийими"га ўйнаган клублари логоси, рақами ва ҳаттоки фарзандларининг суратини ҳам тушурган...


• Ҳужумчи 3та Копа Америка турнирида иштирок этган — 1997, 2007 ва 2011 йилларда. 2011 йил Уругвай 15-маротаба турнир ғолиби бўлган.

• Жамоаларини тез-тез алмаштириш "анъанаси" туфайли Абреу Гиннес рекордлари китобига ҳам киритилган. Эътиборлиси шундаки, бор йўғи 25та профессионал клубда ўйнаб — Сальваднинг "Санта-Текла" клубидан кетиб Бразилиянинг "Бангу" жамоаси билан шартнома имзолаганида унинг исми китобда қайд этилган.

• Абреу фаолиятида 3та Европа жамоаси бўлган: "Депортиво", "Арис" (Греция) "Реал Сосьедад". 2004 йил, Абреу "Насьональ"да тўп тепган йиллар, унга "Интер" таклиф билдирди. Лекин Абреу Италияга бормади ва Уругвайда ўйнашни хоҳлаётганини айтди. Қизиғи шундаки, орадан бир неча ой ўтиб у Мексиканинг "Дорадос" клубга кўчиб ўтди.

• Себастьян Абреу фаолият юритган барча клублар:

• Абреу фаолиятидаги муҳим воқеалардан бири – ЖЧ-2010даги иштироки. Бунга қадар Уругвай 1970 йилдан буён мундиалнинг 1/8 финал босқичидан уёғига ўтолмаётган эди. 2010 йил уругвайликлар тўртинчи ўрингача чиқдилар. Ўша турнирнинг чорак финалида Уругвай термаси пенальтилар сериясида Гана устидан ғалаба қозонди. Абреу эса пенальтидан ҳал қилувчи голни уришга муваффақ бўлганди.

"Пенальтилар сериясида бош мураббийимиз Табарес шундай деди: "Навбатда тур. Учинчи бўлиб тепасан". Лекин мен охирги бўлиб туриб олдим. Ҳал қилувни голни уришни хоҳладим" — дейди Абреу.

Футбол дунёси турли туман спортчиларни кўрган, лекин Себастьян Абреудакасини топиш мушкул вазифа.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика