Latest news

21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  0 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  2 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  0 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  19 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  56 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  6 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  32 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  3 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  1 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  2 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2

26 сентябрь куни U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади News

26 сентябрь куни U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳар кунлик машғулотлар ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтяпти. Маълумки, келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 26 сентябрь куни Бангкокдаги "Rama Gardens" меҳмонхонасида мазкур мусобақа учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 

Қуръа механизмига кўра, 16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. 

Биласиз, Олимпиада ўйинлари Япония пойтахти Токиода ташкил этилади. Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин ажратилган. Агар Япония олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борадиган бўлса, унда тўртинчи ўринни қўлга киритадиган жамоа қўшимча имтиёзга эга бўлади. 

Ҳозирги пайтда 2020 йилги U-23 Осиё чемпионатида ўйнайдиган барча 16та жамоа маълум бўлиб улгурган. Булар - Таиланд, Қатар, Баҳрайн, Ироқ, БАА, Иордания, Ўзбекистон, КХДР, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Вьетнам, Австралия, Эрон, Сурия ва Саудия Арабистони. 

Шунингдек, саватчалар ҳам маълум. Биз қуръа пайтида 1-саватчада бўламиз. 

1-саватча: Таиланд (мезбон), Ўзбекистон, Вьетнам, Қатар

2-саватча: Жанубий Корея, Ироқ, Япония, КХДР

3-саватча: Хитой, Австралия, Иордания, Саудия Арабистони

4-саватча: Сурия, Эрон, БАА, Баҳрайн. 

Шундай қилиб 26 сентябрь кунги қуръада рақибларимиз ким бўлишини билиб оламиз. Дарвоқе Тошкентда йиғин ўтказаётган олимпиячиларимиз тез орада эронлик тенгқурларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Эрон олимпиячилари билан дастлабки баҳс 6 сентябрь куни Олмалиқда, иккинчиси 9 сентябрда Тошкентда, "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки беллашув 19:00да старт олади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика