Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

236 мухлис, 4 қизил — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг News

236 мухлис, 4 қизил — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг

Ўзбекистон чемпионатининг 23-тури якунланди.

"Металлург" 0:1 АГМК, 236 мухлис

"Сурхон" 1:0 "Қизилқум", 840 киши

"Бунёдкор" 3:1 "Турон", 645 томошабин

"Қўқон-1912" 2:1 "Локомотив", 4 320 мухлис

"Машъал" 0:0 "Навбаҳор", 325 киши

"Сўғдиёна" 1:0 "Пахтакор", 4 503 томошабин

"Андижон" 1:1 "Насаф", 5 110 киши

Мазкур турни 15 889 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 364 кишига кўпроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 2 270 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз Андижондаги ўйинда иштирок этди (5 110 нафар). Энг ёмон натижа эса "Металлург" — АГМК ўйинида қайд этилди (236).

Маълумот учун, Бекободда ўтказилган сўнгги 2 ўйинни томоша қилиш учун 340 нафар мухлис ташриф буюрди.

7 ўйинда жами 12 гол урилди (ўтган турга нисбатан 11 тага кам). Бу ҳар ўйинда ўртача 1,7 тадан гол дегани. Тўпларнинг 8 таси мезбон, 3 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Бунёдкор" ва "Турон" ўртасидаги ўйинда урилди (4). Фақат 1 ўйинда дарвозалар ишғол қилинмади (Муборакдаги ўйин).     

Хет-трик ёки дубл қайд этилмади.

22-турда реферилар 37 марта (ўтган турга нисбатан 2 та кам) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 5,2 тадан).

4 нафар футболчига қизил карточка кўрсатилди — Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), Даян Поньевич ("Турон"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Марлен Чобанов ("Пахтакор").

3 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.  

Маълумот учун, кейинги тур баҳслари 4 ноябрь куни старт олади.

24-тур

04.11.2021. "Бунёдкор" — "Қизилқум"

04.11.2021. АГМК — "Андижон"

05.11.2021. "Локомотив" — "Сўғдиёна"

05.11.2021. "Навбаҳор" — "Металлург"

06.11.2021. "Пахтакор" — "Сурхон"

06.11.2021. "Машъал" — "Турон"

07.11.2021. "Насаф" — "Қўқон-1912"

Ҳавас

Author :
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика