Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  1 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  4 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

23-тур превьюси: "Пахтакор" - "Металлург" News

23-тур превьюси: "Пахтакор" - "Металлург"

25 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 23-турида "Металлург"ни қабул қилади.


Мавсум охирлаб боргани сари ҳар бир ўйиннинг аҳамияти ортиб бормоқда. Жамоамиз чемпионлик учун курашяпти ва ғалабалар биз учун жуда муҳим. "Металлург" эса мавсумни яхши бошламаган бўлса-да, кейинчалик барқарор ўйини орқали 7-поғонага кўтарилиб олди.

Жамоалар олий лигада 35 бор тўқнаш келишган. Шулардан 28тасида "Пахтакор" ғолиб бўлган. 3 ўйинда "Металлург" ғалабани тантана қилган. 4 марта дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 95:26 ни ташкил қилмоқда.

Жамоамиз ўз уйида бу рақибни 15 марта мағлуб этган. Тошкентда бўлиб ўтган иккита ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Металлург” сафарда “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаган. Бекободда биринчи даврада кечган учрашувда Баҳодир Пардаев икки тўп киритиб, "шерлар"нинг ғалабасини таъминлаганди - 2:1.

Учрашувни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради. Ёшлар таркиблари баҳси 24 сентябрь, пайшанба куни Қибрайда соат 16:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини эса "Пахтакор" стадионида 25 сентябрь куни соат 17:30да старт олади.


"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"

Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Наим Қосимов (Қарши).

Назоратчи: Шамил Жумаев (Шаҳрисабз).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика