Latest news

19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  2 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   12 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  24 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   24 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  2 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  6

23 минг мухлис қаршисидаги ўйинда «Динамо» «Хўжанд» билан дуранг ўйнади News

23 минг мухлис қаршисидаги ўйинда «Динамо» «Хўжанд» билан дуранг ўйнади

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги кенг қамровли ишлар доирасида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Хўжанд шаҳрида маҳаллий жамоа меҳмони бўлди.

Қайд этиш жоиз, Хўжанд - Самарқанд бизнес форуми доирасида кечган ушбу баҳс олдидан тожикистонликлар Самарқанд делегацияси ва “Динамо” клубини катта тантаналар билан кутиб олишди. Хўжанд шаҳри Ўзбекистон ва Тожикистон байроқлари билан бурканди. Шаҳарда қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамловчи йирик тадбирга катта тайёргарлик кўрилгани сезилиб турарди.


“Хўжанд” - “Динамо” учрашуви ўтадиган марказий ўйингоҳ халқаро ўртоқлик учрашуви олдидан қарийб 1 соат олдин 23 минг мухлис билан лиқ тўлиб бўлди.
Ўйин олдидан сўзга чиққан Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ҳар икки давлат президентларининг ўзбек-тожик қўшничилик алоқаларини янада яхшилаш ва ҳар соҳада ҳамкорлик қилиш борасидаги ташаббусларини икки мамлакат ҳам катта қувонч билан қарши олганлигини таъкидлади.


Ўзбекистон ва Тожикистон давлат мадҳиялари янграгач, ўртоқлик ўйинига расмий маънода тўпни Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода киритиб берди. Дўстона руҳда кечган учрашувнинг 30-дақиқасида “Динамо” яримҳимоячиси Дилмурод Каримов ажойиб голи билан ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Жаҳонгир Эргашев “Хўжанд” жамоаси голига муаллифлик қилди. Ўйин давомида 23 минг мухлис билан тўлган стадион “Ўзбекистон”, “Тожикистон” дея ҳайқириқ ва олқишлар билан жамоаларни қўллаб-қувватлаб турди. Баҳсда дўстона ҳисоб – 1:1 натижаси қайд этилди. Қайд этиш жоиз, Самарқандда ўтган апрель ойидаги дастлабки баҳсда 2:2 ҳисоби кузатилганди.


Самарқанд делегатцияси бизнес-форум, Самарқанд ва Сўғд вилояти санъаткорлари ижросидаги концерт дастури ва Тожикистон Мустақиллигининг 27 йиллиги байрам тадбирларидан сўнг Самарқанд шаҳрига қайтиб келади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви.
7 сентябрь (жума)
«Хўжанд» (Тожикистон) - «Динамо» (Ўзбекистон) - 1:1.
Хўжанд, 23 000 томошабин.
Бош ҳакам
: Хуршед Дадобоев (Хўжанд).
Голлар: Дилмурод Каримов, 30′ (0:1) - Жаҳонгир Эргашев, 53′ (1:1).
«Хўжанд»: Алексей Матросов, Манучеҳр Аҳмедов, Хуршед Бекназаров, Вусал Магеррамов, Дмитро Бондар, Бахтиёр Чориев, Обиджон Ҳакимов, Меҳрож Шарифзода, Ҳасан Рустамов, Фарҳод Тохиров, Жаҳонгир Эргашев.
«Динамо»: Шоҳруҳжон Раимов, Миркомил Локаев, Комил Шарофуддинов, Фирдавс Абдусалимов, Отабек Нарзуллаев, Дилмурод Каримов, Дамир Темуров, Жасур Азимов, Илҳом Юнусов, Шерзод Жалилов, Санжар Баротов.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика