Latest news

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  5 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  11 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

22 ноябрь: "Пахтакор" - "Динамо" Тбилиси фахрийлари учрашуви News

22 ноябрь: "Пахтакор" - "Динамо" Тбилиси фахрийлари учрашуви

22 ноябрь, шанба куни "Пахтакор" ва Тбилисининг "Динамо" жамоаси фахрийлари Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Учрашув Грузиянинг "Динамо" жамоаси Собиқ Иттифоқ чемпионатида илк бор олтин медалларни қўлга киритганига 50 йил тўлиши муносабати билан ўтказилади. 1964 йил "Динамо" биринчи ўрин учун "Пахтакор" стадионида ўтган "олтин" ўйинда "Торпедо"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўзининг илк чемпионлигини нишонлаган. Ушбу тарихий воқеани муносиб нишонлаш мақсадида тбилисиликларнинг фахрий футболчилари Тошкентда "Пахтакор" фахрийлари билан беллашувда майдонга тушишади.

Тошкентга Грузия футболи фахрийларидан Владимир Баркая, Георгий Сичинава, Александр Чивадзе, Владимир Гуцаев, Отар Габелия, Нукри Какилашвили ва Каха Цхададзе ташриф буюради. Майдонга тушадиган футболчилар рўйхати эса қуйидагича:

Кахабер Каладзе, Ираклий Зоидзе, Сосо Гришикашвили, Леван Кобиашвили, Арчил Арвеладзе, Александр Иашвили, Георгий Кинкладзе, Георгий Немсадзе, Леван Цкитишвили, Михаил Кавелашвили, Гоча Жамараули, Георгий Деметрадзе, Георгий Анчабадзе, Давид Муджири, Муртаз Шелия, Нутзар Лобжанидзе, Мамука Мачавариани, Сосо Баркая.

Тадбирда қатнашиш учун бир неча нафар журналист ва фахрий мухлислар махсус рейсда Тошкентга ташриф буюришади. Меҳмонлар "Пахтакор-79" жамоаси хотирасини ёд этиш учун Боткин қабристонидаги ёдгорлик мажмуасига боришлари кўзда тутилган. Грузияликлар 21 ноябрь куни пойтахтимизга етиб келишади. 22 ноябрь куни соат 13:30да "Пахтакор" Марказий стадионида "Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари фахрийлари ўртасида учрашув бошланади.

Ўйинда "Пахтакор" шарафини жамоамиз сафида турли йилларда ҳимоя қилган Анвар Рашидов, Алексей Рошин, Мурод Алиев, Бахтиёр Ашурматов, Сергей Ковшов, Фарҳод Магометов, Андрей Микляев, Ёрқин Назаров, Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Равшан Бозоров, Миржалол Қосимов, Собир Ходиев, Геннадий Денисов, Азамат Абдураимов, Рустам Дўрмонов, Жаъфар Ирисметов, Ойбек Усмонхўжаев, Игор Шквирин, Шуҳрат Мақсудов, Жасур Абдураимов, Мухтор Қурбонов ва Бахтиёр Қамбаралиев сингари футболчилар ҳимоя қилишлари кутилмоқда.

Барча мухлисларни ушбу учрашувни стадионда томоша қилишга таклиф этамиз. 22 ноябрь, шанба куни соат 13:30да "Пахтакор" ва "Динамо" Тбилиси фахрий юлдузлари ўйинига ташриф буюринг!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика