Latest news

16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2

21-тур олдидан. Вали Келдиев қандай фикрда? News

21-тур олдидан. Вали Келдиев қандай фикрда?

Бугун олий лиганинг 21-тур ўйинлари бошланади. Турнинг марказий учрашуви Тошкентда бўлиб ўтади.
Унда чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” ўз майдонида ён қўшниси “Пахтакор”ни қабул қилади. Шунингдек эртага “Насаф”ни ҳам жиддий ўйин кутиб турибди. Охирги турларни кўтаринки руҳда ўтказаётган “Нефтчи” Қаршида меҳмон бўлади. Навоийда кечадиган “Қизилқум” – “Шўртан” баҳси юқори суръатда ўтишини таҳмин қилиш мумкин.

Хуллас 21-турда мухлисларни бир-биридан қизиқарли томошабоп ўйинлар кутиб турибди. Мазкур тур учрашувлари олдидан собиқ футболчи Вали Келдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугунги кунга келиб, олдиндан бирон-бир натижани айтиш қийин бўлиб қолди. Сабаби ўзингизга маълумки, бундан олдинги турларда пешқадамлар кутилмаганда очко йўқотди.

- Хўш, бўлажак ўйинлар олдидан нима дейиш мумкин?

-  “Локомотив” –“Пахтакор” баҳси кескин курашларга бой тарзда кечиши аниқ. “Темирйўлчилар”нинг ўз майдонида ўйнашини инобатга олиб айтадиган бўлсак, уларга бироз енгилроқ бўлади. Лекин “Пахтакор” ҳам гарчи таркиби анча ёш бўлсада, осонликча таслим бўлмайди.

- “Насаф” – “Нефтчи” ўйини азалдан муросасиз руҳда ўтиб келган. Бу сафарги Қаршида кечадиган ўйин ҳам бундан мустасно бўлмаса керак. “Нефтчи” иккинчи даврада ўзига келиб олган кўринади. Жамоа охирги турларда муваффақият қозона олди. Лекин “Насаф”ни бу ўйинда фаворит деб биламан. Чунки тан олиш керак, бугунги кунда “аждарлар” ҳар томонлама фарғоналиклардан кучли. Насиб қилса, Қаршига бориб ўйинни стадиондан туриб кузатамиз.

- “Гулистон” – “Навбаҳор” ўйини ҳам қизиқарли кечади деб ўйлайман. Чунки ҳозир ҳар иккала жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Наманганликлар қимматли очколарни бой бериб, рейтинги пастлатиб юбормоқда. Бўлажак ўйинда “Навбаҳор” ғалаба қозонса яхши бўларди.

- Аутсайдерлар қарама-қаршилиги бўлмиш “Қизилқум” – “Шўртан” баҳси ҳам жанговор тарзда ўтади дейиш мумкин. Мазкур ўйин олий лигада қолиш учун қайси жамоанинг имконияти юқори эканлигини кўрсатиб берса ажаб эмас. Таҳминимча, “олтин изловчилар” ғалаба қозонса керак.

- Шунингдек қолган ўйинларнинг ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Қўрамиз, 21-тур кимга муваффақият келтирар экан.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика