Latest news

20:56"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  5 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0

"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари News

"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 13-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони – Шоҳруҳ Эшбўтаев ("Шўртан")

"Шўртан" бу тур Ғузорда "Сурхон"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу ғалаба қўлга киритилишида мезбонлар посбони Эшбўтаевнинг ўрни беқиёс. У учрашув мобайнида, айниқса, биринчи бўлимда кўплаб вазиятларда жамоасини голлардан асраб қолди. Бирга-бир вазият дейсизми, мураккаб зарба дейсизми, ҳаммасида қутқарди. Баҳс давомида 8 та сэйв намойиш этганининг ўзи барчасини англатиб турибди. Шундай қилиб, Шоҳруҳ Эшбўтаев Championat.asia талқинида 13-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" ушбу турда Самарқандда "Динамо" майдонида меҳмон бўлди. Жамоа стадион тўла мухлислар қаршисида мезбонларни йирик ҳисобда таслим этди (3:0). Илёс Зейтуллаев Вадим Абрамовнинг "Динамо"сини ипидан игнасигача ўрганиб чиққани яққол сезилди. Унинг шогирдлари дастлабки дақиқаларданоқ учрашувда доминантлик қилиб, меҳмондан 3 очко олиб кетишга астойдил ҳаракат қилди ва шунга яраша ниятига етди. Шу тариқа, сафарда мусобақа юқори поғоналарида бораётган "Динамо"ни мағлуб этган Илёс Зейтуллаев Championat.asia талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси – Темурхўжа Абдухолиқов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда Самарқандда "Динамо"ни таслим қилди (3:0). Учрашувда тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ҳар тарафлама ажралиб турди ва жамоасининг барча голларида бевосита қатнашди. У дублни расмийлаштирибгина қолмай, учинчи голга пас ҳам узатди. "Қалдирғочлар" сардори сўзсиз ва ҳеч бир сўровномасиз Championat.asia талқинида 13-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Носиржон Абдусаломов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда "Динамо" майдонида зафар қучганидан хабарингиз бор. 47-дақиқада ёш ярим ҳимоячи Носиржон Абдусаломов томонидан киритилган тўп ўзига хослиги билан эътиборни жалб қилди. Голда Абдухолиқов тўпни унга қулай тарзда юмалатиб берди, у эса чамаси 11 метрдан дарвозанинг ўнг томонини нишонга олди. Шундай қилиб, 21 ёшли хавбек Абдусаломов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.



Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика