Latest news

14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20

2025 йилда бизни кутаётган мусобақалар News

2025 йилда бизни кутаётган мусобақалар

Мана, янги йилни ҳам бошлаб олдик.

Янги йил билан бирга футболимизга янги мавсум ҳам кириб келмоқда.

Ўзбек футболи мухлисларининг янги мавсумдан умиди катта. Қуйида 2025 йилда бизни кутаётган халқаро мусобақалар ҳақида тўхталамиз.

2025 йил Аёллар ўртасидаги футзал Осиё чемпионати саралаш билан бошланади. Саралаш ўйинлари 3та гуруҳда олиб борилади. Биз жой олган гуруҳ ўйинларига Тошкент мезбонлик қилади ҳамда барча учрашувлар Юнусобод спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Айни пайт Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасига Фаррух Зокиров мураббийлик қилмоқда.

Мусобақа форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа тўғридан-тўғри Осиё чемпионатига йўл олади. Аёллар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати 7-18 май кунлари Хитойда ўтказилади. Саралаш ўйинлари тақвими қуйидагича:

13 январь. 15:00. Филиппин - Ўзбекистон

15 январь. 18:00. Ўзбекистон - Қувайт

17 январь. 18:00. Австралия - Ўзбекистон

19 январь. 18:00. Ўзбекистон - Туркманистон


U-20 Осиё чемпионати

Навбатдаги U-20 Осиё чемпионати 12 февраль - 1 март кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Фарҳод Нишонов шогирдлари C гуруҳида ўз ўйинларини ўтказади.

U-20 Осиё чемпионатида 16та терма жамоа қатнашади. Мусобақа якунларига кўра, кучли тўртликка кирган жамоалар Чилида бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг гуруҳ ўйинлари тақвими қуйидагича:

13 февраль. Ўзбекистон - Яман

16 февраль. Индонезия - Ўзбекистон

19 февраль. Ўзбекистон - Эрон


ЖЧ-2026 саралаш босқичи

Албатта, энг асосий эътиборимиз март ва июнь ойларида бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш баҳсларига қаратилади. Март ойида ўз майдонимизда Қирғизистонни қабул қилиб, сўнгра Эронга сафар қиламиз. Охирги иккита турни эса июнда ўтказамиз. Турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турганимиз ҳамда буёғига 4та учрашув қолганини ҳисобга олсак, Жаҳон чемпионатига бориш учун жуда яхши имкониятга эгамиз.

7-тур. 20 март. Ўзбекистон - Қирғизистон

8-тур. 25 март. Эрон - Ўзбекистон

9-тур. 5 июнь. БАА - Ўзбекистон

10-тур. 10 июнь. Ўзбекистон - Қатар


U-17 Осиё чемпионати

Шу йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида навбатдаги U-17 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақада ҳам 16та терма жамоа иштирок этади ва U-20 Осиё чемпионатидан фарқли ўлароқ бунда 8та жамоа U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади. 

Мазкур мусобақага ўсмирлар терма жамоамизни Ислом Исмоилов тайёрламоқда. Ҳозирча гуруҳлар аниқ эмас. Қуръа ташлаш маросими 23 январь куни бўлиб ўтади. Ҳозирча шуниси аниқки, қуръа жараёнида Ўзбекистон мезбон Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея билан биргаликда 1-саватчадан жой олади.


Элит ОЧЛ ва ОЧЛ 2

Бу йил "Насаф" мамлакат чемпиони сифатида илк бор Осиё Элит чемпионлар лигасида ўйнайди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган "Андижон" ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида иштирок этади. Ҳар иккала мусобақанинг гуруҳ ўйинлари сентябрь ойида старт олади.


U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи

1-9 сентябрь кунлари U-23 Осиё чемпионатига саралаш учрашувлар бўлиб ўтади. Ҳозирча саралаш қай тартибда ва қаерда бўлиб ўтиши ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. Шуниси аниқки, навбатдаги U-23 Осиё чемпионати 2026 йилнинг 7-25 январь оралиғида Саудия Арабистонида ўтказилади.

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш

2026 йил Индонезияда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақа 11-22 февраль оралиғида ўтказилади. Шу йилнинг 15-26 октябрь кунлари эса футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ташкил этилади. Ҳозирча саралаш қаерда ва қай тартибда ўтказилиши аниқ эмас.


Х.Холиқов.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика