Latest news

21:28Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  159 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  6 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   2 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  5 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  37 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  110 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  4 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

2024 йилнинг энг яхши мураббийи Тимур Кападзе: "Бу натижаларга биргаликда эришдик" News

2024 йилнинг энг яхши мураббийи Тимур Кападзе: "Бу натижаларга биргаликда эришдик"

Бугун ЎФА мажлислар залида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан тарихда илк бор Олимпиадага чиққан Тимур Кападзе 2024 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Тантанали маросим якунида мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Биринчи навбатда мени лойиқ кўришгани учун барчага миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, президентимизнинг футболимизга, бизнинг жамоага ўз меҳрларини, қўллаб-қувватлашларини берганлари учун ҳам бундай натижага эришдик. ЎФА, МОҚ, Спорт вазирлигига ҳам раҳмат айтаман. Улар доим ёнимизда бўлишди. Эришган натижаларимизга мотивация бўлди. Биз биргаликда эришдик. 4 йил давомида қийин йўлни босиб ўтдик. 2 та Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари ва муҳими тарихда илк бор Олимпиадага йўлланма олдик. 

Ўзбек футболи учун 2024 йил омадли бўлди дея оламан. 2025 йил бундан ҳам ютуқли бўлишини тилаб қоламан. Олдимизда Жаҳон чемпионати йўлланмаси бор. Ўйлайманки, йигитлар буни уддасидан чиқишади. Таклифларга келсак, албатта бор. Футболга хизмат қиламиз. Терма жамоа? Ватан жамоасида ҳар биримиз ишлаш учун тайёрмиз. Бундай ҳолат юз берса, қўлдан келганча ёрдамлашамиз",- дейди Тимур Кападзе.

 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика