2023 йилги Осиё Кубоги қаерда ўтиши аниқ бўлди
16 may 2019 12:35
News
2023 йилги Осиё Кубоги қаерда ўтиши аниқ бўлди
Тўрт йилдан кейин навбатдаги Осиё Кубоги бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақани қабул қилиш учун ҳозирга қадар икки мамлакат Хитой ва Жанубий Корея даъвогар эди.
Бироқ кеча, 15 май куни Жанубий Корея ўз аризасини қайтариб олди ва даъвогар битта қолди. Корея бутун эътиборини 2023 йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини қабул қилишга қаратишни маъқул кўрди.
Шу тариқа навбатдаги Осиё Кубоги Хитой мамлакатида бўлиб ўтиши деярли аниқ бўлди. Бу ҳақда расман 4 июнь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида ФИФА 69-конгресси чоғида эълон қилинади.
Маълумот учун, Хитой 2023 йилги мусобақани 9та шаҳардаги стадионларда қабул қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 2004 йилги Осиё Кубоги ҳам Хитойда бўлиб ўтган эди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
21:15
Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди 0
03:00
Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди 9
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments