Latest news

06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  2 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  6 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  5 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  82 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  85 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   28 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2

2022 йилнинг энг самарадор футболчилари (мутолаа учун) News

2023 йил кириб келди. 2022 йил якунларини чиқаришда давом этамиз. Ўтган йилнинг энг самарадор ўйинчиларини ажратиб кўрсатамиз. Ундан чемпионат, миллий кубоклар, еврокубоклар ва терма жамоа сафида расмий ўйинларда гол урган ёки узатма қайд этган футболчилар ўрин олди.


Килиан Мбаппе, ПСЖ ва Франция терма жамоаси

Статистика: 54та ўйин, 72та тўпурарлик очколари (53 гол+19та узатма).


24 ёшли форвард фантастик йилни ўтказди. У ассистларидан ташқари Францияда бешинчи бор чемпион бўлди, шунингдек ЖЧ-2022да энг яхши тўпурар (саккиз гол) номига сазовор бўлди ва Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритди. Форвард 2022/23 йилги мавсум ПСЖ сафида барча мусобақаларда 20та ўйинда 19та гол ва бешта ассист қайд этди.




Роберт Левандовски, "Бавария", "Барселона" ва Польша терма жамоаси

Статистика: 50та ўйин, 56та тўпурарлик очколари (42та гол+14та узатма).


Поляк ушбу мавсум 10-бор Германия чемпиони бўлди. "Барселона"га келган Левандовски 19та ўйинда 18та гол урди. Форвард ЖЧ-2022да иккита гол ва битта ассист қайд этди. Роберт Левандовски – 2022 йилги "Олтин бутса" соҳиби.



Кристофер Нкунку, "РБ Лейпциг" ва Франция терма жамоаси

Статистика: 56та ўйин, 56та тўпурарлик очколари (37та гол+19та узатма).


Кристофер Нкунку ЖЧ-2022 олдидан жароҳат олган ҳолда турнирни ўтказиб юборди. Унинг жаҳон чемпионатида нечта уриши қизиқ бўларди, аммо унинг ҳисобида ушбу йилда Франция терма жамоаси билан Миллатлар лигасидаги олтита ўйинда фақатгина иккита ассист бор. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Германия Кубоги финалида тўп киритди ва "РБ Лейпциг" пенальтилар сериясида "Фрайбург"ни таслим этган ҳолда ғалаба қозонди. Кристофер Нкунку ушбу мавсум барча мусобақаларда 23та ўйинда 17та гол ва тўртта ассист қайд этди.



Мехди Тареми, "Порту" ва Эрон терма жамоаси

Статистика: 50та ўйин, 56та тўпурарлик очколари (35та гол+21та узатма).


Мехди Тареми ушбу йилда Португалия чемпиони бўлди. Форвард ўтган мавсумни ажойиб ўтказди, жорий мавсум Чемпионлар лигасида эса беш ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 5+2ни жамғарди. Эронлик Қатардаги жаҳон чемпионатида Англияга дубль қайд этди ва Уэльс билан баҳсда ассист ижро этди. Тареми жорий мавсум 22та ўйинда 15та гол ва саккизта узатма берди.



Лионель Месси, ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси

Статистика: 47та ўйин, 54та тўпурарлик очколари (25та гол+29та узатма).


Аргентина терма жамоаси сардори жаҳон чемпиони бўлди, Финалиссима, Франция чемпионати ва Суперкубогини ютди. Лионель Месси ЖЧ-2022да 7+3ни қайд этди, жорий мавсум ПСЖ сафида кўпроқ голлар уришни бошлади. У 19та ўйинда 12та гол ва 14та ассист қайд этди.



Харри Кейн, "Тоттенхэм" ва Англия терма жамоаси

Статистика: 59та ўйин, 48та тўпурарлик очколари (33та гол+15та узатма).


Англия терма жамоаси сардори ЖЧ-2022да иккита гол ва учта ассист қайд этди. Харри Кейн турнирдаги голлари эвазига миллий жамоа (53)да гол уриш бўйича Уэйн Рунига тенглашиб олди. Ҳужумчи жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида АПЛда 16та ўйинда 13та тўп киритди.



Неймар, ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси

Статистика: 38та ўйин, 48та тўпурарлик очколари (28та гол+20та узатма).


Бразилиялик ЖЧ-2022да иккита гол ва битта ассист қайд этди. Неймар 2022 йилда Франция чемпионати ва Суперкубогини ютди ва 2022/23 йилги мавсумни ажойиб бошлади. У барча мусобақаларда 20та ўйинда 15+12ни қайд этди. Форвард жаҳон чемпионатида тўпиғидаги жароҳати сабаб Швейцария ва Камерунга қарши ўйинларни ўтказиб юборди.



Коди Гакпо, ПСВ ва Нидерландия терма жамоаси

Статистика: 51та ўйин, 48та тўпурарлик очколари (26та гол+22та узатма).


23 ёшли вингер – ЖЧ-2022 кашфиёти. Коди Гакпо Сенегал, Эквадор ва Қатарга гол урди, аммо чорак финалда Нидерландия терма жамоаси билан тўхтади. Нидерландиялик ушбу мавсум маҳаллий чемпионатни "ёндирмоқда": 14та ўйинда тўққизта гол ва 12та узатма. Коди 2022 йилда Нидерландияда йил футболчиси деб топилди, футболчи яқинда "Ливерпуль" билан шартнома имзолади.



Эрлинг Холанд, "Боруссия" (Дортмунд), "Манчестер Сити" ва Норвегия терма жамоаси

Статистика: 39та ўйин, 47та тўпурарлик очколари (40та гол+еттита узатма).


Норвегиялик "Манчестер Сити"да шафқатсиз статистика кўрсатмоқда: у АПЛдаги 13та ўйинда 18та гол ва учта узатма ва Чемпионлар лигасидаги тўртта ўйинда бешта тўп киритди. Эрлинг 2022 йилда тўртта хет-трик қайд этди, улардан учтаси Англия чемпионатида. Форвард Норвегия терма жамоаси сафида Миллатлар лигасидаги олтита ўйинда олтита гол ва битта ассист ижро этди.



Кевин де Брюйне, "Манчестер Сити" ва Бельгия терма жамоаси

Статистика: 52та ўйин, 46та тўпурарлик очколари (18та гол+28та узатма).


Ярим ҳимоячи ЖЧ-2022да сезилмади. Де Брюйне 2022/23 йилги мавсумни ажойиб бошлади: 20та ўйинда учта гол ва 15та ассист. Бельгиялик ушбу йилда Англия чемпиони бўлди ва France Football талқинига кўра "Олтин тўп" рўйхатида учинчи ўринни эгаллади. Кевин терма жамоаси сафида Миллатлар лигасидаги бешта ўйинда иккита гол ва битта ассист қайд этди.



Championat.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика