Latest news

14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  19 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3

2022 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Қатарга спиртли ичимликларни олиб кириш тақиқланади News

2022 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Қатарга спиртли ичимликларни олиб кириш тақиқланади

Жаҳон чемпионати пайтида Қатарга спиртли ичимликларни олиб киришга рухсат берилмайди.

Мусобақага ташриф буюрган мухлисларга мамлакатга шахсий истеъмол қилиш учун спиртли ичимликлар олиб кириш тақиқланади.

Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Жассим Абдулраҳим Ал Сайид:

"Махсус чоралар кўрилади. Ўйлашимча, багажда спиртли ичимликларни олиб келиш тақиқланади. Мамлакатда спиртли ичимликлар сотиладиган махсус жойлар ташкил этилади".

2022 йилги Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси раҳбари Носир Ал Ҳатир шундай деди:

"Стадионларда ва белгиланган жойларда спиртли ичимликлар сотилиши ҳақида нотўғри тушунча мавжуд. Ҳаммаси одатдагидек бошқа Жаҳон чемпионатларида бўлгани каби ишлайди. Биз ҳар доим Қатарда спиртли ичимликлар маълум ҳудудларда бўлишини айтдик.

Фанфест 18:30 да бошланади. У ерда болали оилалар кўп бўлади. Шунинг учун биз уларга кун давомида алкоголсиз ҳудудларда бўлиш имкониятини бермоқчимиз. Бу вақтдан кейин мухлисларга спиртли ичимликлар истеъмоли учун шароит бўлади".

Аввалроқ Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида пиво ўйин вақтида сотилмаслиги маълум қилинганди. У ўйинлар бошланишидан уч соат олдин ва бир соат кейин сотилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика