2021 йилги U-20 жаҳон чемпионати қаерда бўлади?
07 jul 2019 10:25
News
2021 йилги U-20 жаҳон чемпионати қаерда бўлади?
Бунда Украина ёшлар терма жамоаси финалда Жанубий Кореяни мағлуб этиб олтин медалларни қўлга киритди. Энди ФИФА олдида навбатдаги савол турибди: 2021 йилги ёшлар ўртасидаги чемпионати қаерда ўтказилади?
Маълумки, 21 июнга қадар 8та давлат ушбу мусобақага мезбонлик қилиш истаги билан ФИФАга расман мурожаат қилганди. Учта давлат мусобақага алоҳида мезбонлик қилиш таклифи билан чиққан. Шу кунларда ФИФА мезбонликка номзод мамлакатларнинг аризасини ўрганиб чиқмоқда.
30 августга қадар барча номзодлар тўлиқ дастурни ФИФАга тақдим этишлари керак бўлади. 23-24 октябрь кунлари Шанхайда ФИФАнинг навбатдаги конгресси ташкил этилади ва катта эҳтимол билан шу куни 2021 йил ўтказиладиган U-20 жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинади.
Мусобақани ўтказишга даъвогарлар:
- Баҳрайн, Саудия Арабистони ва БАА биргаликда;
- Бразилия
- Индонезия
- Мьянма ва Таиланд биргаликда
- Перу
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments