Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. АГМК - "Қўқон-1912" 7:1 News

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. АГМК - "Қўқон-1912" 7:1

2019 йилги Суперлига доирасидаги энг қизиқарли ўйинларда урилган голларни тақдим этишда давом этамиз.

2019 йилги Суперлиганинг 3-турида Миржалол Қосимов ва Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги жамоалар тўқнаш келишганди. Икки клуб ҳам дастлабки икки турда ғалаба қозона олмагани ўйин аҳамияти юқори эканини англатарди. 

Учрашувнинг 10-дақиқасида Жасур Ҳасановнинг узатган тўпини Зафар Полвонов меҳмонлар дарвозасига йўллаб ҳисобни очганди. 27-дақиқада баҳс натижасига катта таъсир қилган ҳодиса содир бўлади. Қўқонликлар вакили Иқбол Маликжонов иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этади. Шундан кейин майдон эгаларини тўхтатиб бўлмади. Биринчи таймда Дилшод Жўраев ва яна Зафар Полвонов гол уриб ҳисобни йириклаштиришди. 

Иккинчи тайм бошида Мурод Холмуҳаммедов белгиланган пенальтидан тўп киритиб ҳисобни қисқартиради. 72-дақиқада Ойбек Рустамов дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаради ва ҳақли равишда қизил карточка олади. "Қўқон-1912" 9 киши бўлиб қолади. Белгиланган пенальтини Дилшод Жўраев унумли фойдаланиб ўзининг иккинчи, жамоасининг тўртинчи голини уради. 

Сўнгги дақиқалар Зафар Полвоновнинг бенефисига айланиб кетади. 76, 80 ва 90+2-дақиқаларда ҳужумчи уч бор гол уради ва ўйинда жами 5та тўп киритишга (пента-трик) муваффақ бўлади - 7:1.


АГМК - "ҚЎҚОН-1912" - 7:1 (3:0)
07.04.2019. 3-тур. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 2152 томошабин.
Голлар:

1:0 - Полвонов Зафар (Ҳасанов Жасур О.), 10
2:0 - Жўраев Дилшод (Ҳасанов Жасур О.), 32
3:0 - Полвонов Зафар (Қосимов Миржамол), 37
3:1 - Холмуҳаммедов Мурод - пенальтидан, 56
4:1 - Жўраев Дилшод - пенальтидан, 72
5:1 - Полвонов Зафар (Шораҳмедов Акмал), 76
6:1 - Полвонов Зафар (Пиримов Зоҳир), 80
7:1 - Полвонов Зафар (Шихов Санъат), 90+2
АГМК: Тўраев Акбар; Қосимов Миржамол; Жўраев Дилшод; Ҳасанов Жасур О. (Шихов Санъат, 81); Раҳматов Сайдулло; Юлдашев Бобурбек; Костич Миролюб (Файзиев Шерзод, 78); Шораҳмедов Акмал; Тошматов Муроджон (Саидазимов Камрон, 46); Пиримов Зоҳир; Полвонов Зафар.
ҚЎҚОН-1912: Кнежевич Боян; Рўзиев Қувондиқ; Эсонқулов Жавоҳир; Рустамов Ойбек; Ҳасанов Жасур Д. (Николич Милош, 46); Маликжонов Иқбол; Мерзляков Александр; Милич Марко; Холмухаммедов Мурод; Ҳасанов Мухаммаданас (Маматхўжаев Авазхон, 78); Усмонов Темур (Эркинов Шаҳбоз, 46)
Огоҳлантиришлар: Маликжонов Иқбол, 20; Қосимов Миржамол, 55; Саидазимов Камрон, 86.
Четлатиш: Маликжонов Иқбол, 27 (2СК); Рустамов Ойбек, 72.





Видео sportstat.uz сайтидан олинди

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика