Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

2019 йилги мавсум учун футбол клубларини лицензиялаш регламенти тайёр News

2019 йилги мавсум учун футбол клубларини лицензиялаш регламенти тайёр

Футбол клубларини 2019 йилги мавсум учун лицензиядан ўтказиш регламенти тайёр ҳолга келтирилди.

Биз Суперлига ва Про-лиганинг ҳар икки гуруҳида иштирок этаётган жами 30 та футбол клубига лицензиялаш бўйича регламентни мавсум якунига етмасидан турибоқ жўнатган эдик. Яъни, улар 2019 йилги мавсум талаблари ҳақида аввалданоқ яхши билишади.

Энди эса футбол жамоатчилиги лицензиялаш бўйича талаблардан воқиф бўлиш имкониятига эга. ПФЛ ўтказган мусобақаларда иштирок этган клубларни талаблардан тезроқ бохабар қилиш шунинг учун керак эдики, уларда 2019 йилги мавсум учун режалар ишлаб чиқиш учун етарлича вақт бўлиши лозим. Энди эса регламент матнлари қайта кўриб чиқилди, мавжуд айрим камчиликлар тўғриланди. Асосий талаблар эса ўзгаришсиз қолди.

Лицензиялаш талабларини ишлаб чиқишда ПФЛ комиссияси ОФК лицензиялаш талабларидан келиб чиқди. Бунда ОФК талабидан фарқ қилаётган асосий жиҳат футбол академиялари масаласидир. ПФЛ бу талаб ҳақида футбол клубларини бир йил давомида огоҳлантириб келди. Демак, футбол клубларида бунинг учун пойдевор қўйишга фурсат бўлди. Навбат ишнинг боришини назорат қилиш ва талабларни бажармаган футбол клубларига қарши жиддий санкциялар қўллашга етиб келди.

Лицензиялаш регламентини кўчириб олиш

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика