Latest news

00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  0 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  2 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  5 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  2 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  11 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  12 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2

2018 йилги U-23 Осиё чемпионати Хитойда бўлиб ўтади News

2018 йилги U-23 Осиё чемпионати Хитойда бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, ОФК 2013 йилдан бошлаб янги мусобақага асос солганди.

U-23 Осиё чемпионати деб номланган мусобақа ҳар икки йилда ўтказилиш йўлга қўйилди. Бу мусобақа ҳар тўрт йилда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш имкониятини беради. Фақат Осиё чемпионати ҳар икки йилда бўлгани учун ҳар иккинчи қитъа чемпионати фақат Осиё чемпионати мақомида ўтади. Масалан, 2013 йилги мусобақа Осиё чемпионати мақомида ўтган. 2016 йил январь ойида Қатарда бўлиб ўтган ушбу мусобақа эса Рио Де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи чемпионат бўлди.

Навбатдаги Олимпиада ўйинларига йўлланма бермайдиган чемпионат 2018 йил бўлиб ўтади. 2017 йилда ушбу қитъа чемпионатига саралаш баҳслари бўлиб ўтади. ОФК тақвимига кўра саралаш ўйинлари 15-23 июль кунлари бўлиб ўтади. Ҳозирча саралаш баҳсларига қуръа ташланмаган.

ОФК мусобақаларни ўтказиш бўлими таклифи билан мусобақнинг финал қисмига Хитой мезбон сифатида танланди. Мусобақа ўйинлари 2018 йил 9-27 январь кунлари Куншан, Чаншу, Цзянин ва Чанчжоу шаҳарларида бўлиб ўтади.

2018 йилда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида 1995 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар қатнашишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика