Latest news

00:10Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал старт олди! (онлайн ҳисоб)  19 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  1 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  11 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  6 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2

2018 йилги Осиё чемпионлари: "Ортда қолган ўйинлар давомида уларнинг мухлисига айландик" News

2018 йилги Осиё чемпионлари: "Ортда қолган ўйинлар давомида уларнинг мухлисига айландик"

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси юртимизда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё кубогининг чорак финалида Япония билан тўқнаш келади.


"Самурайлар" ютиб бўлмайдиган жамоа эмас. Бу ишни 2018 йил олимпия терма жамоамиз уддасидан чиқа олганди. Хўш, бугунги учрашув олдидан улар қандай фикрда?


Жавоҳир Сидиқов - Японияга қарши ўйин футболчиларимизнинг кейинги фаолиятига таъсир қилади. Бугун шундай кун. Ҳамма босимни ташқарида қолдириш керак. Яқинлари, ота-она, дўстлари фахрланишлигини ҳис қилишсин. Майдонга эса масъулият билан тушишнинг ўзи ғалабани таъминлайди. Худодан дуо қилиб ғалаба ёр бўлишини сўраб қоламиз. Ортда қолган ўйинларда биз ҳам сизларнинг мухлисингизга айландик.  2018 йилги учрашувга келсак, ўшанда ички муҳитимиз ажойиб, жамоа аҳил бўлган. Ҳозирги терма жамоамизни ҳам ташқаридан кузата туриб бу борада муаммо йўқлигини сезяпман. 


Ботирали Эргашев - Нима бўлганда ҳам омад тилаймиз. Укаларимизга ишонамиз. Улар бунинг уддасидан чиқишади. Мусобақа якунида чемпионлик кубогини бош узра баланд кўтариш насиб қилсин. Ҳиссиётларга бой ўтган 2018 йилги Осиё кубогида Японияни кучли характер ва ирода эвазига ютган эдик. Бугун ҳам шундай бўлишини  истаймиз. 


Бобир Абдихолиқов - Япониянинг бу мусобақадаги ўйинларини кўрмадим. Шу боис бирор нарса дейишим қийин. Терма жамоамизга эса омад тилайман. Футболчиларимизга ишонамиз. Улар кутилган натижани қўлга киритишади. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика