Latest news

08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  5 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  31 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  25 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5

2018 йил Тожикистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган Эҳсони Панчшанбе "Навбаҳор"га ўтди News

2018 йил Тожикистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган Эҳсони Панчшанбе "Навбаҳор"га ўтди

Душанбенинг "Истиқлол" клуби ярим ҳимоячиси Эҳсони Панчшанбе "Навбаҳор" билан шартнома тузди.

"Навбаҳор" футболчини сотиб олиш борасида "Истиқлол"га расмий таклиф билан чиқди. Тожикистон чемпиони таклифни ўрганиб чиқиб, футболчини сотишга рози бўлди. Бу ҳақда "Истиқлол" клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Эҳсони Панчшанбе "лочинлар" билан 2022 йил охиригача шартнома тузди. Футболчи янги клуби сафига 3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин қўшилади.

1999 йил туғилган футболчи 4 марта Тожикистон чемпиони бўлди, 3 марта Тожикистон кубоги соҳибига айланди, 2 марта Тожикистон Суперкубогини қўлга киритди. Ҳозирга қадар Тожикистон терма жамоаси сафида 19та ўйинда майдонга тушган. Эҳсони 19 ёшида, 2018 йил Тожикистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилганди.



Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика