Latest news

12:05Гвардиола Англия терма жамоасининг қизиқишини изоҳлади  0 11:37Галлахер Испания клубига ўтишга яқин  1 11:05Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3, Каземиро "замах" га алданди  0 10:48FourFourTwo футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтингини тузди   10 10:20«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди  3 09:53«Барселона» ва «Реал Мадрид» АҚШдаги ўзаро учрашувидан қанча пул ишлаб олгани маълум  10 09:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА машғулотларига қайтди  2 09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  1 08:57Суперлига. Бугун «Металлург» «Локомотив»ни меҳмон қилади  4 08:50Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Барселона" 1:2, Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади  1 08:28Туркия Суперкубоги. «Бешиктош» ва «Галатасарой» ортасидаги учрашувда дахшатли натижа қайд этилди  1 08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  10 07:31Ўртоқлик учрашуви. «Эл-Класико»да «Барселона» «Реал Мадрид»ни минимал ҳисобда мағлуб этди  28 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  3 01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  1

2016 йилда бизнинг жамоалар қандай мусобақаларда иштирок этишади? News

2016 йилда бизнинг жамоалар қандай мусобақаларда иштирок этишади?

Мана янги 2016 йил ҳам кириб келди. Ўтган йил жамоаларимиз қатор мусобақаларда қатнашишди.

Биз бу йил терма жамоаларимиз ва клубларимиз қандай халқаро мусобақаларда иштирок этишлари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Ушбу тақвим ўқувчиларимизга тушунарли бўлиши учун бир неча қисмга бўлиб чиқдик.   

Дастлаб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз. Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз янги йилда U-23 Осиё чемпионатида иштирок этади. Бу мусобақада совриндор бўлган учта жамоа шу йил ёзда Рио Де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. Қитъа чемпионати 12 январда бошланади. 30 январь куни чемпион номи маълум бўлади. Олимпиячиларимиз гуруҳда Жанубий Корея, Ироқ ва Яман жамоалари билан ўйнашади. 



2016 йил миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаши иккинчи босқичи доирасида иккита ўйин ўтказади. 24 март куни Филиппин билан, 29 март куни Баҳрайн билан ўйнаймиз. Бу босқичдан муваффақиятли ўтган 12та жамоа жамоа ҳал қилувчи босқичга йўл олади ва 2019 йилда БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги чиптасини қўлга киритади. 1 ва 6 сентябрь, 6 ва 11 октябрь ҳамда 15 ноябрь кунлари ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқич ўйинлари бўлиб ўтади.

“Бунёдкор” кейинги мавсумда ҳам Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-оффда иштирок этади. 9 февраль куни “қалдирғочлар” БААнинг “Ал Шабаб” клуби билан Тошкентда ўйнашади. “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” эса мусобақани гуруҳ босқичидан бошлайди. Гуруҳ ўйинлари 23 ва 24 февраль куни старт олади.



Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10-21 февраль кунлари кунлари Осиё чемпионатида иштирок этади. Тошкентда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида энг кучли 5та жамоа Колумбиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритади. Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзалчиларимиз мухлисларимиз қаршисида илк бор Жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритиши мумкин.

23-31 июль кунлари клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Олмалиқ” клуби қатнашади. Ҳозирча мусобақа қайси давлатда бўлиб ўтиши маълум қилинмаган.



Темур Олимхўжаев устозлик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу йил Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U16) Осиё чемпионатида иштирок этади. 15 сентябрда бошланадиган мусобақа 2 октябрь куни ўз якунига етади. Ўсмирларимиз Фаластинда ташкил этилган саралашда Мальдив ороллари, Фаластин ва Яманни мағлуб этиб Осиё чемпионатига йўлланма олишди.

Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 13-30 октябрь оралиғида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U19) Осиё чемпионатида иштирок этади. Ўзбекистон Бангладеш мамлакатида бўлиб ўтган саралашда Бутан, Шри Ланка ва Бангладеш жамоаларини ортда қолдириб йўлланмани қўлга киритди.



2016 йил тақвими

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари

24 март ЎЗБЕКИСТОН – Филиппин (ЖЧ-2018 саралаши)
29 март ЎЗБЕКИСТОН – Баҳрайн (ЖЧ-2018 саралаши)

Олимпия терма жамоаси ўйинлари
13 январь Ўзбекистон - Жанубий Корея
16 январь Ўзбекистон - Ироқ
19 январь Ўзбекистон - Яман

Осиё жамоалари иштирок этадиган мусобақалар тақвими

12-30 январь U-23 Осиё чемпионати (Қатар)
10-21 февраль футзал бўйича Осиё чемпионати (Ўзбекистон)
29 февраль-9 март аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати (Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун)
23-31 июль футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
3-20 август ёзги Олимпиада ўйинлари
10 сентябрь – 2 октябрь футзал бўйича Жаҳон чемпионати (Колумбия)
15 сентябрь – 2 октябрь Ўсмирлар ўртасидаги (U16) Осиё чемпионати (Ҳиндистон)
13 октябрь – 30 октябрь Ёшлар ўртасидаги (U19) Осиё чемпионати (Баҳрайн)
5 ноябрь – ОФК кубоги финали
19 ва 26 ноябрь – Осиё чемпионлар лигаси финал учрашуви
9-20 декабрь – ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
1-11 декабрь – футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати саралаши
 

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика