Latest news

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  5 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  2 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  8 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  22 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

2016 йил нима учун "ғалати" бошланди? ФОТО News

2016 йил нима учун "ғалати" бошланди? ФОТО

Янги 2016 йил йил кириб келганига 4 кун бўлди.
Ортда қолган 4 кун ичида Англия ва Испания чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда бир қатор ғалати ҳодисалар қайд этилди. Демак, нима учун 2016 йил ғалати бошланди?



"Барселона" ва "Реал" йилни ғалабасиз бошлашди

Испания примеросининг 18-турида "Барселона" клуби Каталония дербисида "Эспаньол" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мадриднинг "Реал" клуби эса "Валенсия" меҳмони бўлди ва 2 очко йўқотди. Гари Невилл бошчилигидаги жамоа билан баҳс 2:2 ҳисобида якунига етди.



Лионель Месси, Неймар ва Криштиану Роналду йилни голсиз бошлашди

Жаҳоннинг энг кучли футболчилари Испания чемпионатининг 18-турида ўз ҳисобларига гол ура олишмади. Масалан, "Лас Пальмас" ҳимоячиси Тана 2016 йилда мана шу уч футболчидан кўпроқ гол урди. Улардан бири 11 январь куни Швейцарияда "Олтин тўп" совринини қабул қилиб олади.



"Лестер" ярим ҳимоячиси Рияд Махрез пенальтидан гол ура олмади

Англия премьер-лигасида бу мавсумнинг кашфиёти бўлган "Лестер" клуби бу турда "Борнмут" билан учрашувда ғалаба қозона олмади - 0:0. Учрашувда мезбонлар ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез 11 метрли жарима тўпидан унумли фойдалана олмади. Бунга қадар 4та пенальти тепган футболчи уларнинг барчасини голга айлантирганди.



Месут Озил голли пас бермади

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Озил бу мавсумда деярли ҳар бир баҳсда шерикларига голли пас бераётганди. Германиялик футболчи бунга қадар 18та учрашувда 16та голли пас оширганди. "Ньюкасл"га қарши ўтган баҳсда эса Лоран Косьелнига Оливье Жиру пас оширди.



Уэйн Руни гол урди ва МЮ ғалаба қозонди

Луи Ван Гал бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" клуби АПЛда 6та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келаётганди. Янги йилдаги дастлабки учрашувда "қизил иблислар" "Суонси"ни 2:1 ҳисобида таслим қилишди. Баҳсда МЮ сардори Уэйн Руни гол уришга эришди. Қизиғи ҳужумчи АПЛда сўнгги бор бундан 10та ўйин олдин, 17 октябрь куни ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди. Руни ушбу гол билан (188та гол) АПЛ тарихида тўпурарлар пойгасида 2-ўринга чиқиб олди.



"Челси" 3:0 ҳисобида зафар қучди

Жозе Моуриньо кетгач "Челси"нинг ишлари юришиб кетгандек тўғрими? "Аристократлар" кеча АПЛда бу мавсумда илк бор рақибни йирик ҳисобда тор-мор этишди. "Челси" кеча 16, "Кристал Пэлас" мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бораётганди.



2016 йил ғалати бошландими?
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика