Latest news

19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  1 19:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  5 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  4 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  18 18:20Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  21 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  4 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3

2016 vs 2017 ёхуд "Локомотив" кетма-кет иккинчи йил чемпион! News

2016 vs 2017 ёхуд "Локомотив" кетма-кет иккинчи йил чемпион!

Олий лига тугашига бир тур қолганида "Локомотив" бу мавсум ҳам Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Жамоанинг чемпион бўлишида 67 очко кифоя қилди.

Шу тариқа "Локомотив" ўз тарихида қаторасига иккинчи бор чемпионликни нишонлади. Албатта, мавсум тугашига ҳали битта тур бор, шу боис "Локо" учун охирги тур ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки жамоа ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Қизиғи шундаки, "Локомотив" ўтган йил ҳам муддатидан олдин чемпионликни нишонлаганди ва охирги турда айнан "Бунёдкор" билан ўйнаганди. Жамоа чемпион бўлганига қарамай, "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Бу сафар ўйин қандай тугашини эса вақт кўрсатади.

Албатта, "Локо" охирги турда ҳам ғалаба учун майдонга тушиши турган гап, негаки жамоа чемпионликни ўз стадионида, мухлислари қаршисида нишонлашни хоҳлайди. Ана энди ўтган йил ва бу йилни солиштириб, баъзи рақамларни келтириб ўтсак.

"Локо" ўтган йил 30та ўйиннинг 23тасида зафар қучиб, беш бор дуранг ўйнаган, шунингдек икки учрашувда мағлуб бўлганди. Жамоа жами 74 очко тўплаганди. "Темирйўлчилар"нинг иккита мағлубияти сафарда "Пахтакор" ва "Бухоро" билан учрашувларда рўй берган. Иккала баҳс ҳам бир хил 1:2 ҳисобида якун топган.

Лекин бу йил жамоа ўтган йилги рақамларни такрорлай олмади. Чунки "Локо" охирги учрашувни ютган тақдирда ҳам очколари сони 70та бўлиб қолади, бу эса ўтган йилгидан тўртта кам. Жамоа аввалги мавсумда 77та гол урган бўлса, бу йилги кўрсаткич 64 бўлиб турибди.

"Локомотив" ўтган йил ўз майдонидаги учрашувларда мағлуб бўлмаганди. Лекин бу мавсум жамоа "Пахтакор"га ютқазиб қўйди. Шунингдек, "Локо" сафарда уч бор мағлуб бўлди: "Шўртан", "Насаф" ва "Бунёдкор" клубларига. Қизиғи шундаки, "Локо" ютқазган ўйинларида бирортаям тўп кирита олмади.

Қайси "Локомотив" кучли? Ўтган йилгими ё бу йилгими? Бу саволга бирданига жавоб бериш қийин. Чунки жамоа қандай ҳолатда бўлмасин, барибир чемпионликни қўлга киритди. Футболда эса ғолиблар муҳокама қилинмайди деган гап бор. Аммо Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокдан келиб чиқадиган бўлсак, ўтган йилги жамоа анча кучли эди. Чунки ўтган йил "Локо" қийин гуруҳдан чиқиш билан бирга чорак финалга қадар етиб келганди. Бу йил эса жамоа гуруҳдан чиқа олмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, "Локомотив" - 2017 йилги футбол мавсуми бўйича Ўзбекистон чемпиони! Биз сайтимиз номидан ушбу ютуқ билан барча "Локомотивчилар"ни, "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ ходимларини, шунингдек, клубнинг ашаддий мухлисларини табриклаб қоламиз.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика