Latest news

17:58Тайёргарлик авжида: "Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финалини 3 та вилоят ҳокими стадионда томоша қилади  0 17:35Мундиал-2026. Рустам Ашурматов: "Бу гуруҳдан иккинчи эмас, биринчи ўрин билан чиқамиз"   0 17:09"Қайрат" устози Иброҳимҳалил Йўлдошевни танқид қилди  4 16:41Кутганмидингиз? Тиниб-тинчимас Роналдудан навбатдаги рекорд!  7 16:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" 1:2 (онлайн ҳисоб)  1 16:17Футзал. Ўзбекистоннинг ЖЧ илк туридаги рақиби Нидерландия Тошкентга етиб келди  5 15:25Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров билан қисқа интервью  2 14:58Championat.asia ва Transfermarkt август ойнинг энг яхшиларини аниқлади  7 14:39"Ҳумо Арена" тарихда илк бор футзал баҳсига мезбонлик қилди. Ўзбекистон – Бразилия тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:20Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз"  20 13:48Сречко Катанец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак"  15 13:23Шомуродовнинг клубдоши фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  4 12:54Зидан "Манчестер Юнайтед" бошқарувига келиши мумкин  8 12:26"Барселона" собиқ хавбеки фаолиятига якун ясади  7 11:59Стивен Бергвейн: "Саудия Арабистонида рақобат Нидерландиядагидан юқорироқ"  5

2015 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш жараёни бошланди News

2015 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш жараёни бошланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2015 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаш бўйича Республика бўйлаб сўровнома бошланганлиги ҳақида эълон қилади.

2015 йилги сўровноманинг янада холислигини таъминлаш мақсадида унда журналистларнинг мустақил равишда тўғридан-тўғри иштирок этиши чекланади. Овоз бериш жараёнида таҳририятлар иштирок этади.

Сўровномада Ўзбекистон ва чет элдаги оммавий ахборот воситаларининг таҳририятлари овоз берадилар. Мустақил журналист, колумнист ва ньюсмейкерлар, шунингдек, спорт блогерларининг овозлари якунда мустақил журналистлар гуруҳи остида бирлаштирилади ва битта овоз сифатида сўровномада қатнашади. Футбол клублари ва терма жамоаларнинг матбуот хизматлари овози ҳам ягона “Матбуот хизматлари” гуруҳи остида бирлаштирилиб, ягона овоз сифатида сўровномада иштирок этади.

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси номи (икки алоҳида номинация ҳисобланиб) умумий баллар йиғиндисига қараб аниқланади.

Ҳар бир таҳририят 3 нафар мураббий ва 3 нафар футболчини мукофотга лойиқлик даражаси бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга қўйиб чиқади. Иккала номинация бўйича ҳам 3 та қатор тўлдирилиши шарт.

Футболчи ва мураббийлар учун берилган овозлар қуйидаги тартибда ҳисобланади:

1-ўрин учун – 3 балл

2-ўрин учун – 2 балл

3-ўрин учун – 1 балл

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш асносида мураббий ва футболчининг йил давомидаги фаолиятига назар ташланади.

Овоз бераётган таҳририят тўртта асосий критерияга риоя қилиши керак:

1. Йил давомидаги индивидуал ва жамоавий равишдаги ютуқлари

2. Истеъдод, иқтидор ва Fair Play.

3. Карьера

4. Шахсияти ва унинг бошқаларга таъсири

Овоз берилаётган мураббий ёки футболчи Ўзбекистон футболига даҳлдор бўлиши керак. Ўзбекистон олий лигасида ўйнайдиган ўзбекистонлик бўлмаган хорижлик легионерлар сўровномада иштирок эта олмайди.

Таҳририят ўз овозини расмий мактуб билан ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига, шунингдек факс орқали жўнатишлари лозим. Овоз бериш 18 декабрдан очиқ ва 2016 йилнинг 10 январь куни соат 09:00 да тўхтатилади.

Овозлар қуйидаги манзилга жўнатилади:

Манзил: Ўзбекистон шоҳ кўчаси 98 А уй

Факс: +99871 - 244-16-83. Email: [email protected]

Тошкент 100011

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика