Latest news

20:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  7 20:43"Атлетико" Баэнани "Вилярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:40"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  10 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  11

Лео Месси 2015 йилда 10 нафар бўлажак футбол юлдузини санаганди. Улар ҳозир қаерда? News

Лео Месси 2015 йилда 10 нафар бўлажак футбол юлдузини санаганди. Улар ҳозир қаерда?

2015 йилда Adidas Лео Мессидан дунёнинг энг истиқболли ўн нафар футболчисини танлашни сўради. Бу йигитлар ҳозир қаерда ўйнаётганини ҳамда аргентиналик футболчининг башорати қанчалик тўғри эканини текшириш вақти келди.

Аккурсио Бентивенья, 25 ёш

2015 йилда у "Палермо"да истиқболи бор истеъдод эгаси эди, аммо якунда у жамоа таркибида бор-йўғи 7 та ўйин ўтказди — кейин эса ижарага саёҳатга чиқди. У ҳозирда C Сериянинг "Юве Стабия" клубида ҳужумчи сифатида ўйнайди. Аккурсио бошқа "Ювентус"ни орзу қилган бўлса керак.


Жереми Бога, 25 ёш

"Челси" аъзоси ва спорт сайтларидаги энг кулгили сарлавҳаларнинг бош қаҳрамони. У Лондонда қолмади, лекин "Сассуоло"да ўзини аъло даражада кўрсатди ва ҳозир "Аталанта"га кўчиб ўтиш арафасида турибди. Футболчи Гасперини қўл остида супер юлдузга айланишига ишонамиз.


Максвелл Корне, 25 ёш

Тахминлардан сўнг, Корне "Лион"нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди, клубда олти йил ўйнади ва кейин Кот-д'Ивуар терма жамоасига чақирилди. У ўтган ёзда "Бёрнли"га 15 миллион эвро эвазига кўчиб ўтди.


Кенеди, 25 ёш

2015 йилдан бери футболчи "Челси"га тегишли, ҳатто асосий жамоада бир қанча ўйинларда иштирок этган (2016/17 йилги мавсумда Премьер-лигада ғолиб чиққан), лекин асосан ижарама-ижара саёҳат қилмоқда, ҳозирда у ватани Бразилиянинг "Фламенго" шарафини ҳимоя қилмоқда. 


Рони Лопеш, 26 ёш

Португалиялик ярим ҳимоячи ҳам Кенедига ўхшаб ҳеч қаерда ўз ўрнини топа олмади. У ҳам кўплаб клубларда ўйнаган, "Севилья"га тегишли футболчи ҳозирда "Олимпиакос"да ижара асосида тўп суради. 2018 йилда у Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун Португалия терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатига киритилди, аммо якунда у ушбу турнирда иштирок этиш бахтига муяссар бўла олмади.


Алексей Миранчук, 26 ёш

Бу футболчи ҳақида "Аталанта"даги ўйинлари орқали маълумотга эга бўлсангиз керак. Евро-2020 да иштирок этган россиялик футболчи "Женоа"га ўтиш арафасида турибди.


Кайри Шелтон, 28 ёш

Ҳужумчи МЛСда "Нью-Йорк Сити" шарафини ҳимоя қилади, унинг Европага сафари (Падерборн) муваффақиятсиз якунланди ҳамда у АҚШга қайтди. 28 ёшида у янги чўққига чиқиши даргумон, шу боис Месси тахмини бу футболчида ўз исботини топмади.


Жеймс Уилсон, 26 ёш


"Манчестер Юнайтед" мухлислари унинг 2014 йилги дебютидаги дублини эслаб чиқаришмаган бўлса керак. Уилсон узоқ вақтдан бери клубнинг умиди ҳисобланарди, аммо афсуски, у юқори савиядаги ўйин намойиш эта олмади, ҳозирда футболчи "Порт-Вейл"да тўп суради.


Тимо Вернер, 25 ёш

Лео ушбу рўйхатдаги энг таниқли футболчи. У асосий таркиб футболчиларидан бири сифатида "Челси"га Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ёрдам берди, аммо унинг Англиядаги фаолияти нотекис руҳда давом этмоқда, унинг баъзи голларидан кўра кўпроқ мемлари машҳурроқ.


Гьяси Зардес, 30 ёш

У МЛСнинг маҳаллий юлдузига айланди ва АҚШ терма жамоасига йўл олди, аммо уни мамлакат ташқарисида жуда кам одам танийди. Албатта, униниг фаолияти муваффақиятсиз кечмади, лекин Месси кўпроқ умид қилгани аниқ.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика