Latest news

08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  0 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  4 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8

2010 йилда Роналду айбловни пул билан бости-бости қилган News

2010 йилда Роналду айбловни пул билан бости-бости қилган

Der Spiegel журнали "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2010 йилнинг январида зўрлаш айбловидан қутилиш учун 375 минг доллар тўлаганини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этди.

Немис нашри Роналду ва унинг кўп йиллик маслаҳатчиси Осорио де Кастро ўртасидаги ёзишмаларни тақдим этди.

"Ўртадаги одамнинг айтишича, қиз йиғлаётган экан, аммо ҳозирча товон пули ҳақида гап бўлгани йўқ. Кейнироқ айтишса керак" - дейди де Кастро Роналдуга. "Яхши" - дея жавоб беради португалиялик.

Кейин футболчининг телефон рақамига де Кастродан янги хабар келади: "950 минг доллар". Роналду қуйидагича жавоб қайтаради: "Шунча сўрашяптими?".

Бироз вақт ўтиб Осорио мижозига яна хабар жўнатади: "Бу биринчи талаб. Ҳозир 660 минг евро сўрашмоқда. Биз рад этдик. Музокаралар давом этмоқда".

"Жуда кўп эмасми?" - деб ёзади Роналду.

Де Кастро жавоб қайтарди: "Менимча, ҳа. Камроққа келишишимиз керак".

"Камайтиринг!" - ёзишмани давом эттирди Криштиану.

Кейинроқ де Кастро Роналдуга музокаралар натижаси ҳақида гапирди: "Биз 260 минг еврога келишдик. Бундан ташқари, ўртадаги одамга ҳам пул тўлаш лозим. Шу билан бирга пул ўтказишни амалга оширадиган юристларга ҳам пул бериш керак. Тўғри, бу катта пул. Аммо бу ҳозирги вазиятдан чиқиб кетишнинг энг тўғри услуби, бундай келишувга эришиш осон бўлмади".

Der Spiegel ушбу маълумотларга қўшиб, Роналдунинг имзоси бўлган ҳужжатларни ҳам тақдим этди. Нашр пул ўтказмаси борасида исбот кўрсатди, аммо зўрлаш ҳақида ҳеч нарса йўқ.


Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика