Latest news

01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12

2009-2012 йилларда таваллуд топган болакайлар учун, "Junior Football" клуби иш бошлади News

2009-2012 йилларда таваллуд топган болакайлар учун, "Junior Football" клуби иш бошлади

Tags :  Junior Football
Мазкур лойиҳа италияликлар билан ҳамкорликда ташкил қилинади.

Илёс Зейтуллаевнинг Тошкентга сафаридан сўнг, у билан ҳамкорликда, пойтахтда "Junior Football" болалар футбол клуби иш бошлади. Мазкур лойиҳа 5-8 ёшли футболчиларни ўзига жамлайди ва ҳафтасига уч маротаба машғулот олиб борилади.

Клуб вакиллари 5-12 сентябрь кунлари Италиянинг Рим, Абруццо ҳамда Карпи шаҳрида бўладилар. Режага кўра, Италиянинг 200дан ортиқ футбол академиялари билан ҳамкорликда истеъдодларни тарбиялаб А Серияга учирма қиладиган "Карпи" футбол академияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтади. Унда, ўзбекистонлик ёш истеъдод эгаларини Европага чиқариш масаласи муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳа Одил Аҳмедов ва Илёс Зейтуллаев билан ҳамкорликда амалга оширилади. 

"Италия ўзининг янги методикасини ишлаб чиқди ва буни амалда қўллай бошлади. Биз энг кичик ёшдаги болалар билан иш бошламоқчимиз. Ундан ташқари, Италияга бориб келгач, замонавий спорт қуроллари билан бошқа клуб вакиллари учун алоҳида якка тартибдаги машғулотларни ҳам ўтказишни режа қилганмиз", - дейди клуб раҳбари Жаҳонгир Усмонов. 

Маълумот учун телефон: (+998 97) 7724345. Соат 09:00дан 20:00гача.

2011-12 йиллар учун машғулотлар ҳафтанинг душанба/чоршанба/жума кунлари ўтказилинади. Шанба куни шаҳмат тўгараги ва ўртоқлик учрашуви.

2009-2010 йиллар учун машғулотлар сентябрь ойидан сешанба/пайшанба/шанба кунлари ўтказилинади. Якшанба ўртоқлик учрашуви.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика