2008 йилдан буён илк бор "Бухоро" футболчиси хет-трикка эришди
27 aug 2016 12:58
News
2008 йилдан буён илк бор "Бухоро" футболчиси хет-трикка эришди
Кеча олий лиганинг 20-турида "Бухоро" клуби сафарда "Андижон"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу ўйинда меҳмонлар сафида ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов учта гол уриб хет-трикка эришди. Шундай қилиб, 2008 йилдан буён илк бор "Бухоро" футболчиси бир ўйинда учта гол урди. Сўнгги бор бундай натижага 2008 йил 5 июль санасида Лочин Солиев эришганди.
Таъкидлаш лозимки, Азиз Ибрагимов бу мавсумда хет-трик қайд этган тўртинчи футболчи бўлди. Олександр Пишур, Игорь Таран ва Зафар Полвоновдан фарқли равишда Ибрагимов бундай натижага сафарда эришди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments