Latest news

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  0 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  5 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

20 йилдан сўнг "Пахтакор" яна "Қайрат" меҳмони. Марказий Осиё дербисига превью News

20 йилдан сўнг "Пахтакор" яна "Қайрат" меҳмони. Марказий Осиё дербисига превью

20 йиллик танаффусдан кейин "Пахтакор" Олма-Отада "Қайрат" билан Марказий Осиё дербисида иштирок этади.


Ўзаро тўқнашувлар

"Пахтакор" ва "Қайрат" жамоалари деярли тенгдош жамоалар, "Пахтакор" жамоаси 1956 йил ташкил этилган бўлса, икки йил аввалроқ Олма-отада "Қайрат" жамоасига асос солинган. Шу кунга қадар жамоалар ўзаро 51та учрашувда иштирок этишган, улардан 21та тўқнашувда "Қайрат" ғалаба қозонган бўлса, 19та баҳсда Тошкент жамоаси ғолиб бўлган. Жамоалар 11та учрашувда муроса кўчасини танлашган. Жами 51 учрашувда "Пахтакор" рақиб дарвозасига 65та гол урган бўлса, Олма-оталиклар 69та гол билан жавоб қайтаришган. Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб СССР чемпионатининг 1984 йилги мавсумида қайд этилган, ўйин натижаси эса 6:2 "Қайрат" фойдасига.

Охирги марта расмий беллашувда жамоалар Олма-Отада 1990 йил 15 май куни СССР чемпионати биринчи лига доирасида дуч келишганди. Ўша баҳс 1:0 ҳисобида "Пахтакор" ғалабаси билан якунланган. Игорь Шквирин киритган тўпга мезбонлар жавоб қайтара олишмаган. Сўнгги марта Олма-Отада ўртоқлик ўйинида 2003 йил қозоқ футболининг 90 йиллигига бағишлаб ўтказилган учрашувида "Қайрат" 2:1 ҳисобида зафар қучган. Июль ойида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлардан Тлехугов ва Қурбонов, жамоамиздан Кападзе гол урган. Ушбу йилнинг февраль ойида Тошкентдаги ўртоқлик баҳсида "Пахтакор" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганди.


Олма-Отадаги охирги расмий ўйин қайдномаси
ҚАЙРАТ - ПАХТАКОР - 0:1 (0:1).
1990 йил 15 май. Олма-Ота. Марказий стадион. 8000 томошабин.
Ҳакам: А.Спирин (Москва).

"Қайрат": Гроздов (Егошкин), Тимофеев, Пинчуков, Нейштетер, Сламбеков, Аҳмедов (Риков), Богатирёв, Айманов, Михель, Кариев, Климов (Попандопуло).

"Пахтакор": Яновский, Микляев, Билолов, Қосимов, Денисов, Оганесян, Бондаренко, Пятницкий, Абдураимов (Галиев), Шквирин, Шарипов (Рўзимов).

Гол: Шквирин, 27 - 0:1.


Расмий ўйинларда жами 60 тўқнашув кузатилган. 20 учрашувда "Пахтакор", 26 баҳсда "Қайрат" ғалаба қозонган. 14 беллашув дуранг билан тугаган. "Шерлар" 70 тўп киритган ҳолда ўз дарвозасидан 81 гол ўтказиб юборган.

Ўзбек ва қозоқ футболи байроқдор клублари саналган "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида келишувга эришиб, бу йўлда дастлабки қадам Тошкентда ташланганди. Энди эса Олма-Отада икки буюк тарихга эга клуб қозоқ футболи ишқибозлари кўз ўнгида майдонга тушади.


Сўнгги 5 ўйин:

2023.02.25 "Пахтакор"-"Қайрат" 4:3

1990.04.11 "Пахтакор"-"Қайрат" 2:1

1990.05.15 "Қайрат"-"Пахтакор" 0:1

1989.14.10 "Пахтакор"-"Қайрат" 2:3

1989.06.07 "Қайрат"-"Пахтакор" 1:0

Жорий мавсумдаги натижалар

"Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг биринчи даврасида 12та учрашувда иштирок этди ва уларнинг 9тасида ғалаба, биттасида дуранг ва икки учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа 28 очко жамғарган ҳолда, Суперлига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

"Қайрат" клуби Қозоғистон чемпионатининг жорий мавсумида жами 15та беллашувда иштирок этди ва уларнинг 8тасида ғалабага эришди, 3та учрашувда дуранг қайд этган бўлса, 4та баҳсда мағлуб бўлди. Жамоа 27 очко билан Қозоғистон чемпионатининг турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.


Етакчи футболчилар

"Пахтакор" жамоасининг асосий футболчиларидан бири Аббос Файзуллаев бугунги учрашувда иштирок эта олмайди. Жамоанинг асосий қуроли ва тўпурари Драган Черан. Драган Суперлига доирасида 12та учрашувда иштирок этиб 9та голга муаллифлик қилди.

"Қайрат" жамоасининг асосий юлдузи ва Қозоғистон миллий чемпионати тўпурари бразилиялик легионер Жоау Паулодир. Жоау жорий мавсум Қозоғистон чемпионати доирасида 15та учрашувда иштирок этди ва ўз номига 13та гол ва 2та ассист ёздириб қўйди.


Марказий Осиё дербиси!
ҚАЙРАТ - ПАХТАКОР
Олма-Ота, "Марказий" стадион, 19:00


Муаллиф тахмини 

Имкониятлар: 50%:50%

Бугунги учрашув, Тошкентда бўлиб ўтган баҳсдек қизиқ кечиши шубҳасиз. "Қайрат" Тошкентдаги мағлубият аламини олиш учун майдонга чиқади, "Пахтакор"нинг мақсади эса икки учрашувда ҳам принципиал рақибни мағлуб этиш. Черан ва Паулолар катта эҳтимол билан бугун гол уришади.


Абдулвосит Бектемиров

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика