Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

2 йил олдин АПЛ хавфли ҳудудида бўлган жамоа бугун ЕЧЛ жадвалини бошқармоқда, улар ҳали гол ҳам ўтказишмаган News

2 йил олдин АПЛ хавфли ҳудудида бўлган жамоа бугун ЕЧЛ жадвалини бошқармоқда, улар ҳали гол ҳам ўтказишмаган

Кеча тунда Европа Чемпионлар лигасининг 3-тур беллашувларига старт берилганидан хабарингиз бор.

Англияда "Астон Вилла" жамоаси "Вилла Парк"да Италиянинг "Болонья" жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан кейин Унаи Эмери шогирдлари ЕЧЛда 9 очко билан якка пешқадам бўлиб олишди. Олдинги икки турда улар "Бавария" (1:0) ҳамда "Янг Бойз" (3:0)ни таслим этишган эди. Кўриб турганингиздек, "Вилла" ҳали гол ҳам ўтказиб юбормади. Ваҳоланки, ўтган турда Эмери шогирдлари Бундеслиганинг жорий мавсумдаги 7 ўйинида жами 24та гол урган "Бавария"га қарши тўп тепишган.

Тунда бўлиб ўтган ўйинлар натижалари.


"Астон Вилла"дан кейин 7 очкодан тўплаган "Монако", "Спортинг" ва "Арсенал" изма-из қувиб келмоқда. Бугунги ўйинлардан кейин жадвалда яна ўзгаришлар бўлади.

Қизиғи, "Астон Вилла" 2 йил олдин АПЛда хавфли зонага яқин ўринларга тушиб кетган ва 2022 йилнинг октябрь ойи охирида жамоа бошқарувига Унаи Эмери олиб келинган. Эмери келиши билан биринчи ўйинидаёқ (06.11.2022) "Манчестер Юнайтед"ни 3:1 ҳисобида енгган ва уёғига жамоа натижалари яхшиланиб бораверди. Бугунги кунга келиб эса "Астон Вилла" ЕЧЛда гол ўтказмасдан карвонбошлик қилмоқда.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика