Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  2 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  8 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  1 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  3 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

2-лига. "Пулька" учун кураш давом этмоқда News

2-лига. "Пулька" учун кураш давом этмоқда

Тошкент шаҳар 2-лига беллашувларининг ҳал қилувчи баҳслари давом этмоқда.

8-тур натижаларига кўра пешқадам СКИФ жамоаси 6 ўйиндан 12 очко жамғарган, бир йўла тўртта клуб - "Бунёдкор-А", "Ўрикзор", "Намуна" ва "Пахтакор-1" бир хил 10 очкога эга.

Ушбу босқичда ғолиб чиққан клуб "Пулька"да иштирок этади.

Кеча "Трамвайчи" ҳамда "Ўрикзор" жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ташаббус кўпроқ "Ўрикзор" тарафида бўлди, яратилган қулай имкониятлардан фойдаланишга келганда футболчилар оқсашди. Мезбонлар эса қарши ҳужумларнинг бирини голга айлантиришди. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар "Трамвайчи" жамоасида голли вазиятлар кўпроқ юзага келди. Иккита вазиятда меҳмонлар дарвозабони Мирсодиқ Махаматов жамоасини голдан қутқариб қолган бўлса, яна бир нечта ҳолатларда омад мезбонлардан юз ўгирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар вазиятни ўнглаш учун кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада "Ўрикзор" жамоаси сардори Дониёр Усмоновнинг бурчак зарбасидан етказиб берган тўпини заҳирадан майдонга тушган Абдулла Йўлдошев боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа, "Ўрикзор" сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди ва ўз ҳисобига бир очко ёзиб қўйди.



"Трамвайчи" - "Ўрикзор" 1:1
Голлар: Бахтиёр 30 - А.Йўлдошев 90+2

"Ўрикзор": Мирсодиқ Махаматов, Шерзод Қодиров, Абдурашид Валихонов, Абдулла Маҳкамов, Жамшид Исломхўжаев, Азиз Тохиров, Дониёр Усмонов, Нуриддин Насриддинов, Шукур Мўминов, Бекзод Мирсаидов, Баҳром Ғофуров.
Заҳира: Зоир Тошматов, Шойқул Раҳимов, Азиз Аминжонов, Абдулла Йўлдошев, Турғунпўлат Турғунов, Муҳамадазим Нурматов, И.Ғайназаров.

Учрашув якунлангач "Ўрикзор" бош мураббийи Бахтиёр Эргашев фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун жуда оғир ўйинни ўтказдик. Рақиб ўйинчилари жисмонан бақувват бўлгани учун йигитлар қўшимча куч билан ўйнашга мажбур бўлишди. Таркибимиз ёш ўйинчиландан иборат бўлгани учун бироз тажриба етишмаяпти. Ҳар ўйинда биринчи бўлиб тўп ўтказиб юбориб, кейин ҳисобни тенглаштирмоқдамиз.
Жамоамизга имкониятлардан унумли фойдаланадиган ҳужумчи етишмаяпти, айни пайтда таркибимизда бор ёш ҳужумчиларимизни ўстиришга ҳаракат қилаяпмиз.

8-тур
"Намуна" - СКИФ 0:0
"Пахтакор-1" - "Локомотив БФК" 1:0
"Пахтакор-2" - "Бунёдкор-А" (қолдирилган)
"Трамвайчи" - "Ўрикзор" 1:1

Қолдирилган учрашувлар:

1-тур
СКИФ - "Намуна"
"Бунёдкор-А" - "Пахтакор-2"
"Ўрикзор" - "Трамвайчи"

2-тур
"Пахтакор-1" - "Бунёдкор-А"

5-тур
"Пахтакор-1" - "Пахтакор-2"

6-тур
СКИФ - "Пахтакор-2"


№    

Жамоа                           

У      

Ғ          

Д          

М            

Т-Н               

О      

1

СКИФ

6

1

3

0

5-2

12

2

Бунёдкор-А

6

2

4

0

8-5

10

3

Ўрикзор

8

2

4

2

15-14

10

4

Намуна

8

2

4

2

14-13

10

5

Пахтакор-1

6

3

1

2

6-10

10

6

Локомотив БФК

9

2

2

5

14-14

8

7

Трамвайчи

8

1

4

2

9-11

7

8

Пахтакор-2

5

2

0

3

10-11

6



ФК "Ўрикзор" Матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика