Latest news

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  6 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

2-лига. "Ўрикзор" СКИФни мағлуб этди News

2-лига. "Ўрикзор" СКИФни мағлуб этди

Бугун Ўзбекистон биринчилиги иккинчи лига Тошкент шаҳар минтақасининг иккинчи босқич 11-тур учрашувлари бошланди.

10-турда "Пахтакор 1"ни мағлуб этган "Ўрикзор" жамоаси бу сафар ўз майдонида СКИФ клубини қабул қилди. "Чиғатой" майдонида ўтказилган баҳс мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

"Ўрикзор" ўйинчилари тезкорлик ва комбинацион ўйин кўрсатишга уринган бўлса, СКИФ футболчиларининг асосий қисми гавдали бўлгани учун жисмоний устунлик эвазига тўп тепишга уринди. Бундан ташқари, меҳмонлар бўйдаги устунлик ҳисобига ҳужумларни ҳаводан узатилган паслар билан якунлашга ҳаракат қилишди.

Меҳмонлар ўйинда тезкор гол киритишга муваффақ бўлдилар. Лекин, мезбонлар ирода кўрсатиб вазиятдан чиқиб кетишди. Учрашувнинг 26 дақиқасида Шерзод Қодиров жамоадоши Абдурашид Валихоновнинг пасини кўкка совурмади ва мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда эса заҳирадан майдонга тушган Сарвар Шоаҳмедов ҳамда Омон Раҳимовлар биттадан тўп киритишди. Бунга жавобан СКИФ 87 дақиқада битта гол урди, якуний ҳисоб 3:2.

 

"Ўрикзор" - СКИФ 3:2
Голлар: Ш.Қодиров 26, С.Шоаҳмедов 72, О.Раҳимов 77 - Б.Юсупов 6, У.Ҳаитов 87

"Ўрикзор": Мирсодиқ Маҳаматов, Абдурашид Валихонов, Баҳром Ғофуров, Бекзод Мирсаидов, Зоир Тошматов, Абдулла Маҳкамов, Шерзод Қодиров, Азиз Тохиров, Нуриддин Насриддинов, Абдулла Йўлдошев, Жаҳонгир Муҳамаджонов.
Заҳира: Ислом Гайназаров, Азиз Аминжонов, Омон Раҳимов, Бунёд Ваҳобжонов, Умиджон Қаюмов, Турғунпўлат Турғунов, Сарвар Шоаҳмедов.

СКИФ: Валерий Карпенко, Тохир Исроилов, Жасур Расулов, Абдураим Анорбоев, Павел Тюлкин, И.Ҳакимов, Шердар Туранов, Жавоҳир Салимов, Нуриддин Умаров, Баҳодир Юсупов, Александр Чехмарев.
Заҳира: Улуғбек Ҳаитов, Азамат Боғибеков, Фарруҳ Фатхуллаев, Шохруҳ Ҳожиев, Абдуҳамид Каримов.

Огоҳлантиришлар: А.Йўлдошев 53, И.Гайназаров 82, А.Маҳкамов 90 - Н.Умаров 36, А.Анорбоев 40, В.Карпенко 60, Ш.Ҳожиев 73
Четлатиш: А.Анорбоев 65 (Иккинчи огоҳлантириш)


10-тур

СКИФ - "Бунёдкор А" 0:1
"Пахтакор 1" - "Ўрикзор" 2:3
"Намуна" - "Локомотив БФК" 2:1

11-тур

"Ўрикзор" - СКИФ 3:2

Турнир Жадвали

№    

Жамоа                           

У      

Ғ          

Д          

М            

Т-Н               

О      

1

Бунёдкор-А

9

5

4

0

16-6

19

2

Ўрикзор

11

4

5

2

21-20

17

3

Намуна

9

3

4

2

16-14

13

4

СКИФ

8

3

3

2

7-6

12

5

Пахтакор-1

8

3

1

4

10-16

10

6

Локомотив БФК

10

2

2

6

15-16

8

7

Трамвайчи

8

1

4

3

9-12

7

8

Пахтакор-2

7

2

1

4

12-16

7


ФК "Ўрикзор" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика