Latest news

12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  4 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  3 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  41 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  2 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  2 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  10 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  19 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  5 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  28 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  35 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4

1998 йил "Пахтакор" "Барселона"дан ҳам ажойиб "камбэк" қилган News

1998 йил "Пахтакор" "Барселона"дан ҳам ажойиб "камбэк" қилган

1998 йил Осиё кубок эгалари Кубогида иштирок этган "Пахтакор" Осиё клублар турнирларидаги энг ажойиб "камбэк"лардан бирини уддалаган.

Биринчи босқичда Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини икки ўйинда 5:2 ҳисобида доғда қолдирган "Пахтакор" нимчорак финалда Туркманистоннинг "Ниса" клуби билан тўқнаш келади. Мавсумни муваффақиятли ўтказаётган "Пахтакор" Ашхободдаги биринчи ўйинда кутилмаганда 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Икки ҳафтадан кейин Тошкентда ўтадиган жавоб баҳсида Вега да Сильва шогирдларини мураккаб вазифа кутиб турарди. Қолаверса, "Ниса" Қурбон Бердиев бошчилигида яхши ўйин намойиш этаётганди.

23 октябрь куни "Пахтакор" стадиони мухлислар билан лиқ тўлди. Ўйинни кўриш учун 50 минг мухлис ташриф буюрган. Беллашув бошланиши биланоқ ҳужумга ўтган "Пахтакор" илк дақиқадаёқ пенальти ишлайди ва рақиб посбони сўнгги умид фоли учун майдондан четлатилади. Пенальтини Миржалол Қосимов аниқ амалга оширади. Рақибнинг камчилик бўлиб қолганидан фойдаланган "шерлар" тинимсиз ҳужум уюштиришга тушади. Биринчи бўлимнинг ўзида умумий фарқ минимал кўринишга келтирилади. Александр Хвостунов, Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин киритган тўплар натижасида ҳисоб 45-дақиқада 4:0га етади. Иккинчи бўлимда яна икки гол уриб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш талаб этиларди.

67-дақиқада Андрей Стрельцов ўрнига ўйинга қўшилган Дилмурод Назаров бешинчи голга муаллифлик қилади. Ҳал қилувчи гол эса фаолияти мобайнида 300дан ортиқ тўп муаллифи бўлган Игорь Шквирин ҳисобига ёзилади. Шу тариқа "Пахтакор" уддалаш жуда ҳам қийин бўлган вазифанинг уддасидан чиқади. Бу Осиё клублар мусобақаларида амалга оширилган энг буюк "камбэк"лардан бири саналади.

"ПАХТАКОР" — "НИСА" Туркманистон — 6:0 (4:0)
1998 йил, 23 октябрь. "Пахтакор" стадиони. 50000 томошабин.
"Пахтакор":
Рошин, Ашурматов, Шоймардонов, Қосимов, Қамбаралиев, Стрельцов (Д.Назаров, 55), Хвостунов, Ширшов (Алиев, 61), Ходиев (Абдураимов, 25), Шквирин, Акопянц.
Голлар: Қосимов, 3-пен - 1:0. Хвостунов, 18 - 2:0. Қосимов, 30 - 3:0. Шквирин, 45 - 4:0. Д.Назаров, 67 - 5:0. Шквирин, 75 - 6:0.
Четлатиш: Бердиев, 1 ("Ниса").
Ҳакам: Коилпарамбил (Ҳиндистон).


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика