Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

18-тур рамзий терма жамоаси News

Рамзий терма жамоадан "Навбаҳор", "Локомотив", "Бунёдкор", "Шўртан", "Пахтакор", "Олмалиқ", "Қизилқум" ва "Насаф" клубларидан футболчилар ўрин олишди.

Дарвозабон
Акмал Ортиқов ("Навбаҳор")

Дарвозани водий дербисида ғолиб бўлган "Навбаҳор" посбони Акмал Ортиқовга ишониб топширдик. "Нефтчи" билан баҳсда Ортиқов рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди. Айнан унинг ишончли ҳаракатлари туфайли ҳам наманганликлар 3 очко эгасига айланишди.



Ҳимоячилар
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Акмал Шораҳмедов ("Бунёдкор")
Дарко Станоевич ("Шўртан")
Бобуржон Акбаров ("Навбаҳор")

Ҳимоядан бу турда дублга эришган Ислом Тўхтахўжаев ўрин олди. "Локо" вакилига "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ҳимояда у қадар кўп иш бўлгани йўқ. Асосан қанот ҳимоясида ўйнаган Тўхтахўжаев иккинчи бўлимда ўнг қанотда ҳаракат қилди ва иккита гол уришга эришди.

"Бунёдкор" Ғузорда "Шўртан" билан дуранг ўйнаб қайтди. Сергей Лушан шогирдлари сафида ҳимояда Акмал Шораҳмедов ишончли ўйнади. Тажрибали футболчи ўз қанотида рақибларга имкон бермади.



Худди шу ўйинда "Шўртан" ҳимоясида легионер Дарко Станоевич яхши ўйнади. Бўйдор ҳимоячи Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоевга тинчлик бермади. Ҳаводан узатилган тўпларни ҳам Дарко қайтариб турди.

"Навбаҳор" ҳимоячиси Бобуржон Акбаров ҳам рамзий терма жамоага киритилди. Футболчи водий дербисида жамоасининг ғалабасига хисса қўшганлардан бири бўлди. Айнан унинг меҳнатлари эвазига рақиб ҳужумчилари деярли имкониятга эга бўла олишмади.

Ярим ҳимоячилар
Акбар Исматуллаев ("Пахтакор")
Шавкат Саломов ("Олмалиқ")
Шерали Жўраев ("Қизилқум")
Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив")

"Бухоро"га қарши баҳсда таянч ярим ҳимоячиси ролида ўйнаган Акбар Исматуллаев рақиблар ҳужум бошланишига имкон бермади. Онда сонда асосий таркибга кираётган футболчи ўзига берилган имкониятдан муваффақиятли тарзда фойдаланди.



"Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Шавкат Саломов навбатдаги бор рамзий термадан ўрин олди. У "Андижон" билан ўйинда гол уришдан ташқари жамоасининг ҳужумларида анча фаол иштирок этди ва ғалабага катта хисса қўшди.

"Қизилқум" вакили Шерали Жўраев "Динамо" билан баҳсда урилган ягона голга ҳаммуаллифлик қилди. Айнан унинг қанотдан узатган тўпини Ғайрат Жумаев дарвозага йўллади. Ёдингизда бўлса Шерали ўтган турда ҳам "Бунёдкор" билан ўйинда голли пас оширганди.



"Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов ҳам Ислом Тўхтахўжаев каби "Сўғдиёна"га қарши баҳсда дублга эришди. Футболчи ҳар иккала бўлимда биттадан тўп киритиб жамоасининг йирик ғалабасига замин яратди.



Ҳужумчилар
Азамат Алланиёзов ("Насаф")
Улуғбек Бақоев ("Навбаҳор")

"Насаф" ҳужумчиси Азамат Алланиёзов "Қўқон-1912" билан ўйинда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Жароҳатини даволаб сафга қайтган ҳужумчи кетма-кет голлар урмоқда. Алланиёзов ўтган турда "Олмалиқ" билан баҳсда ва кубок ярим финалида "Локомотив"га қарши ўйинда ҳам тўп киритганди. Алланиёзов ўз спорт формасини тиклаб бормоқда.



Тажрибали Улуғбек Бақоев ҳам жамоага фойдали эканини кўрсатмоқда. 36 ёшли ҳужумчи бу турда "Нефтчи" билан ўйинда захирадан майдонга тушиб баҳс тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифига айланди. Бақоев бу билан ўзининг мавсумдаги 6-голини урди.



Бош мураббий: Вадим Абрамов ("Локомотив")

Тур рамзий терма жамоаси бош мураббийи "Локомотив" устози Вадим Абрамовга ишониб топширилди. Вадим Карленович шогирдлари "Сўғдиёна"га қарши ўйинда жуда ҳужумкор ва чиройли ўйин намойиш этишди. Натижада "темирйўлчилар" мавсумдаги энг йирик ғалабани қўлга киритишди.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика