Latest news

01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  0 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  14 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5

17 гол, антирекорд ва Суперлига йўлланмаси — 20-тур ҳақида News

17 гол, антирекорд ва Суперлига йўлланмаси — 20-тур ҳақида

Про лигада 20-тур баҳслари якунланди.

"Янгиев" 1:2 "Шўртан", 475 мухлис

"Хоразм" 3:0 "Арал Самали", 220 мухлис

"Динамо" 5:1 "Олимпик", 1 112 мухлис

"Нурафшон" 1:4 "Нефтчи", 354 мухлис

Мухлислар ташрифи

Мазкур турни 2 161 нафат ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилган (ҳар ўйинга ўртача 540). Бу ўтган турга нисбатан 8 минг нафарга камроқ. Мухлисларнинг стадионга тушиши борасида мавсумнинг энг яхши натижаси ўтган турда Фарғонада қайд этилган эди (деярли 9 минг томошабин). Суперлига йўлланмасини нишонлаш учун 21-тур доирасидаги "Нефтчи" — "Динамо" ўйинида "Истиқлол"га яна ҳам кўпроқ мухлис келса керак.

Голлар

4 ўйинда 17 та гол урилди (ўтган турга нисбатан 3 та кўп). Бу ҳар ўйинда ўртача 4,3 тадан гол дегани. Тўпларнинг 10 таси мезбон, 7 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Динамо" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйинда киритилди (6). Тур давомида фақат 1 бор автогол кўрдик (Улуғбек Худойбердиев, "Янгиер").

20-турда 3 нафар футболчи дублга эришди: Ойбек Қиличев ("Нефтчи"), Сардор Эминов ("Динамо") ва Сардобек Матмуротов (Хоразм).

Карточка ва пенальти

Реферилар тур давомида 16 бор сариқ карточкага мурожаат қилишди (ҳар ўйинга ўртача 4 тадан).

Фақат 1 футболчи майдондан четлатилди — Улуғбек Худойбердиев ("Янгиер").

4 ўйинда 1 марта 11 метрли жарима зарбаси белгиланди.

"Нефтчи" яна Суперлигада!

Фарғона клуби 20-турда юқори дивизион йўлланмасини муддатидан олдин нақд қилди. 3 йиллик танаффусдан кейин "Нефтчи"ни яна Суперлигада кўришимиз мумкин.

Энг яхши ва ёмон

Турнинг энг яхши футболчисини танлаш қийинчилик туғдиради. Кимдир Ойбек Қиличевни кўрсатса, кимдир "Хоразм"га 3 очко келтирган Сардорбек Матмуротовни танлайди. Аммо турнинг энг омадсиз футболчиси сифатида "Янгиер" ярим ҳимоячиси Улуғбек Худойбердиевни кўрсатиш мумкин. У "Шўртан"га қарши баҳсда нафақат ўз дарвозасига гол уриб қўйди, қизил карточка олди ва жамоаси 1 киши кам бўлиб қолишини таъминлади.

Тур қаҳрамони

Бу масалада кимдир Ғиждувонда йирик ҳисобда зафар қучган, "Нефтчи"ни юқори дивизионга олиб чиққан Илҳом Мўминжоновни кўрсатиши мумкин. Биз эса бошқачароқ фикрлади. Мўминжоновга тур эмас, мавсум қаҳрамони десак, кўпроқ ярашади. Тур қаҳрамони номинациясини эса ЎзПФЛ комиссари Александр Давиденкога берамиз. У 20-тур доирасидаги 4 ўйиннинг 3 тасида ишлади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати буни пойтахтда давом этаётган U-14 чемпионати ва 9 октябрь куни старт оладиган футзал чемпионати туфайли юзага келган ходимлар танқислиги билан изоҳлади.

Шунингдек, Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" қисқа тарихидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олгани ҳолда ўз антирекордини ўрнатганини алоҳида таъкидлаш керак.

21-тур тақвими

12.10.2021. "Арал Самали" — "Янгиер"

12.10.2021. "Шўртан" — "Хоразм"

13.10.2021. "Олимпик" — "Нурафшон"

14.10.2021. "Нефтчи" — "Динамо"

104 мухлис, 16 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика