Latest news

15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  1 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  4 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  2 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2

16-тур дисквалификациялари News

16-тур дисквалификациялари

15-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни учта футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби навбатдаги турда икки нафар асосий футболчиси хизматларидан фойдалана олмайди. “Пахтакор”га қарши кечган ўйинда ҳимоячи Анвар Ғофуров ва ярми ҳимоячи Жавлон Иброҳимов сариқ карточка олишди. Иккала ўйинчи учун бу огоҳлантиришлар мавсумдаги тўртинчиси бўлди. Шу сабабли Ғофуров ҳам, Иброҳимов ҳам 17 август куни бўлиб ўтадиган “Металлург”га қарши сафардаги ўйинда майдонга туша олишмайди. “Пахтакор”га қарши ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Артём Филипосян эса сафга қайтди.

Зарафшоннинг “Қизилқум” клубига давралар оралиғида кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Жалил Кимсанов кейинги турда дам олади. Сабаби футболчи “Насаф”га қарши кечган баҳсда ҳакам томонидан икки марта огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. Кимсанов 17 август куни Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши ўйинда майдонга туша олмайдиган бўлди. Таъкидлаш лозимки, бу футболчи биринчи даврани айнан “Сўғдиёна” таркибида ўтказганди.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика