Latest news

01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  0 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  5 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10

1 тадан гол ва ассистга муаллифлик қилган футболчи, жамоаси мағлубиятга учрамаслигини таъминлаган посбон — Суперлигада 22-тур лауреатлари News

1 тадан гол ва ассистга муаллифлик қилган футболчи, жамоаси мағлубиятга учрамаслигини таъминлаган посбон — Суперлигада 22-тур лауреатлари

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида 22-тур лауреатларини аниқлади.

"Сурхон" посбони Артём Потапов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 22-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Термизликлар дарвозабони 22-турда кўплаб сейвларни амалга ошириб, жамоаси Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг (1:1) ўйнашида катта ҳиссасини қўшди. Легионер футболчи дарвозасини ишончли тарзда қўриқлагани учун тур дарвозабони бўлишга эришди.  


"Пахтакор" ҳимоячиси Дилшод Саитов "Championat.asia" талқинида 22-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Дилшод Саитов 1 та гол ва 1 та ассист қайд этиб, "Турон" устидан қозонилган йирик ғалабада жонбозлик кўрсатди. 



"Пахтакор" аъзоси Дилшод Саитовнинг олис масофадан "Турон" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 22-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Қанот вакили "Турон" билан баҳсда чамаси 25 метрдан зарба бериб, Ҳумоюншох Сайётовни ожиз қолдирди ва ҳисобни очди.


"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Championat.asia" талқинига кўра 22-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Қаршиликлар ушбу тур меҳмонда "Навбаҳор"ни мағлуб этишди (1:0). Тур марказий баҳсида жамоасини ғолиблик сари етаклагани боис Бердиев ҳақли равишда тур мураббийига айланди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика