Latest news

18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  0 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  5 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  6 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  6 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  7 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5

Испания ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос 34 ёшда! News

Испания ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос 34 ёшда!

"Қироллик клуби" сардори бугун 34 ёшни қарши олди.

1986 йилнинг 30 март куни Севилья провинциясининг Камас шаҳрида бўлажак футбол юлдузи Серхио Рамос дунёга келади.

Испания терма жамоаси сардори фаолияти давомида фақатгина иккита жамоа "Севиль" ва "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида у 714 та учрашувда майдонга тушган ва 115 та (!) гол урган. Ҳақиқий жангчи бўлиб етишган марказий ҳимоячи 243 бор сариқ, 26 марта қизил карточкага "лойиқ кўрилган".

Марказий ҳимоячи "Мадрид"да 4-рақам остида тўп тепиши ҳеч кимга сир эмас. Бироқ бу рақам нафақат унинг футболкасида, балки совринлари статистикасида ҳам кўп учрайди.   

Рамос 4 мартадан Ла Лига ғолиби ва Испания Суперкубоги соҳиби, 2 марта Испания Кубоги эгаси ҳисобланади. 

4 марта ЕЧЛда ғолиб бўлган Серхио 3 марта УЕФА Суперкубогини боши узра баланд кўтарган. 

Яна ўша 4 рақами футболчи неччи бор Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби эканлигини кўрсатиб турибди. 

Шунингдек, ҳар бир футболчининг энг олий орзуси мамлакат миллий терма жамоаси сафида Жаҳон Чемпионатида иштирок этиб, унда зафар қучиш. Бундай натижага Рамос ҳозирча 1 бор эришган. Унинг ўзи Қатардаги мундиалда ҳам Испания шарафини ҳимоя қилиш ниятида, лекин қолганини вақт кўрсатади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика