"Ҳозир "Аякс" "Реал"ни мағлуб этиши учун қулай вақт. Мадрид клуби айни дамда олдинги йиллар каби кучли деб ўйламайман. "Аякс" - юқори савияли футболчиларга эга ёш жамоа. Улар яхши ҳаракат қилишмоқда, айниқса уйда. "Реал"га қарши баҳс қийин ўтади.
Ҳали ҳам "Реал"ни яхши кўраман. Аммо мадридликларни огоҳлантириб қўяй: Агар "Аякс" биринчи ўйинда яхши натижага эришса, "Реал" навбатдаги баҳсда вазиятни ўнглай олмайди. Бу "Аякс"га ўз кучига баҳо бериш учун яхши имконият. Қизиқ ўйин бўлади" - дейди Снейдер.