Турнир 13 июндан 15 июлгача ўтиши керак эди. Аммо Шимолий Африканинг қатор мамлакатлари Рамазон ойидан сўнг футболчилар дам олиши учун вақт сўрашди. Шундай қилиб мусобақа 21 июндан бошланиб, 19 июлда якунига етади.
Жорий йилдаги Рамазон ойи майда бошланиб, июнда якунланади.
Африка миллатлар Кубоги Мисрда бўлиб ўтади. Турнирга 12 апрель куни Қоҳирада қуръа ташланади. Ушбу мусобақада 16та эмас, 24та жамоа қатнашади.