Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  7 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

“Навбаҳор”: Қримдаги сўнгги баҳсда ҳам ғалаба News

“Навбаҳор”: Қримдаги сўнгги баҳсда ҳам ғалаба

Tags :  Навбаҳор
Ўз ўқув-машғулот йиғинини Қримда ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳсини бугун Евпаториянинг “Евпатория” жамоасига қарши ўтказди.

Унда "лочинлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голга учрашувнинг 80-дақиқасида захирадан майдонга туширилган  Баҳодир Насимов муаллифлик қилди.

Ушбу ўйинда “лочинлар”  таркибида қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Абдужамол Исроилов, Азизбек Турғунбоев, Зафар Тўраев, Александр Касьян.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Славко Лукич, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Баҳодир Насимов, Улуғбек Акназаров.

Шу тариқа Андрей Канчельскис шогирдлари Қримдаги барча ўртоқлик учрашувларида зафар қучишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача наманганликлар Қримда “Таврия” (Симферополь, 3:2) ва “Севастополь” (Севастополь) клубларини мағлубиятга учратишганди.

“Лочинлар”нинг Қримдаги ўқув-машғулот йиғини бугун ўз якунига етди. Наманганликлар эртага юртимизга қайтишади. Шундан сўнг, жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилади. Кейинги ўқув-машғулот йиғинини эса Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилади. Туркия йиғини 6-17 февраль кунлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика