24 ёшли япон 35 миллион евро эвазига "Ал Дуҳайл"га ўтишга яқин. Бу клуб ПСЖнинг қатарлик хўжайини Носир Аль-Хелайфига тегишли.
Кутилишича, кейинроқ Накажима Париж клубига ўтади. Ўтганда ҳам камроқ сумма эвазига. Бундан мақсад ПСЖнинг молиявий фэйр-плейдан қочиб қолиши.
Шоя Накажима айни пайтда якунланиш арафасида турган Осиё кубоги-2019ни жароҳат сабаб ўтказиб юбормоқда. Ваҳоланки, у терма жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири эди.
Эслатиб ўтамиз, Накажима жорий мавсум Португалия чемпионатининг 13та ўйинида майдонга тушган ва 5та гол уриб, 5та голли пас берган.