Latest news

15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  9 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  40 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11

ПФЛ турли сабаблар билан 31-турнинг деярли барча ўйинларини бошқа кунга кўчирди News

ПФЛ турли сабаблар билан 31-турнинг деярли барча ўйинларини бошқа кунга кўчирди

Суперлига тақвимининг 31-тур учрашувлари саналарида бир қатор сабаблар туфайли ўзгаришлар юз берди.

Жамоаларнинг эгаллаган ўринларидан келиб чиқиб, сўнгги икки тур учрашувларида ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги аввалдан айтиб ўтилганди.

Сўнгги турда қайд этилган натижалар “жон сақлаш” гуруҳидаги вазиятни кескин кўринишга келтирди. Натижада бир-бирига боғлиқ бўлган ўйинлар тақвимда яққол ажралиб қолди. Бунгача 23 ноябрга белгиланган “Қўқон-1912” — “Сўғдиёна” ҳамда 24 ноябрда ўтиши керак бўлган “Насаф” — АГМК баҳсларини энди бир вақтда ўтказиш мантиқлироқдир. Шундан келиб чиқиб, мазкур учрашувлар 24 ноябрь санасига тайинланди.

ЎзПФЛ Суперлиганинг иккинчи босқич тақвимини тузиб чиқаётганида Эктор Купер ҳамда МТЖ масъул вакиллари билан келишиб, ўйинларни терма жамоаларга ҳалал бермайдиган кунларга тайин қилганди. Бунинг натижасида шу кунгача иккинчи босқич тақвимига қатъий амал қилиб келинди. Аммо Ўзбекистон миллий термасининг Австралия йиғинидан қайтиб келиши бироз чўзиладиган бўлди. Эндиликда бош жамоа Тошкентга 23 ноябрь куни кечки пайт етиб келади. Тақвим бўйича 25 ноябрь куни чемпионлик ўйини бўлиши кутилаётган “Локомотив” — “Пахтакор” учрашуви ўтказилиши керак эди.

Мазкур масала юзасидан “Пахтакор” футбол клуби ЎзПФЛга таклиф билан чиқиб, учрашувни бир кунга кечиктиришни сўради. Шунингдек, “Локомотив” футбол клуби бу таклифни қўллаб-қувватлади. Мазкур жамоалар футболчилари миллий терманинг асосини ташкил этиши инобатга олиниб, ПФЛ уларнинг таклифини маъқуллади ва пойтахт дербисини 26 ноябрга кўчирди. Бу каби марказий ўйинларда футболчиларнинг тўлиқ куч билан ҳаракат қила олиши асосий фактордир.

Шунингдек, Навоий кон металлургия комбинатининг 60 йиллик байрам тадбирлари муносабати билан 15—23 ноябрь кунлари Навоий вилоятида катта байрам тадбирлари ўтказилади. Тадбирда халқаро даражадаги меҳмонларнинг иштироки ҳам кўзда тутилган. Вилоят хокими шу куни барча меҳмонларни “Қизилқум” иштирокидаги ўйинга таклиф қилиш режасини ПФЛга маълум қилди. Маълумки, “Нефтчи” расман Суперлигани тарк этиб улгурди, “Қизилқум” эса жон сақлаб қолишга эришди. Шундан келиб чиқиб, 24 ноябрдаги “Қизилқум” — “Нефтчи” учрашуви 23 ноябрь санасига кўчирилди.

Суперлига, 31-тур
23 ноябрь, жума

18:00 “ҚИЗИЛҚУМ” — “НЕФТЧИ”

24 ноябрь шанба
14:00 “БУНЁДКОР” — “МЕТАЛЛУРГ”

25 ноябрь, якшанба
15:00 “ҚЎҚОН-1912” — “СЎҒДИЁНА”
15:00 “НАСАФ” — АГМК
15:00 “БУХОРО” — “НАВБАҲОР”

26 ноябрь, душанба
18:00 “ЛОКОМОТИВ” — “ПАХТАКОР”

“Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги беллашув куни “Миллий стадион”да вазирликлар, давлат ташкилотлари ўртасида ўтказилаётган Ёшлар иттифоқининг “Дўстлик” спартакиадаси ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шундан ва ўйиннинг шанба кунга тўғри келгани инобатга олиниб, “Бунёдкор”нинг Бекобод клубига қарши ўйини вақти 14:00 да старт олади.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика