Latest news

13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  4 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  19 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  6 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6

Ўзбекистон - Уммон. Ким Донг Жин жамоаларимиз учун қанчалик омадли? News

Ўзбекистон - Уммон. Ким Донг Жин жамоаларимиз учун қанчалик омадли?

Эртага Осиё Кубоги-2019 1-тури доирасидаги Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўлиб ўтади.

ОФК бу ўйинга кореялик Ким Донг Жинни бош ҳакам этиб тайинлади. Биз бу ҳакам ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

1973 йилда туғилган ушбу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги 18та ўйинда ишлаган. 9тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, тўрт учрашувда дуранг қайд этилган. Ким Донг Жин бошқарган бешта учрашувда жамоаларимиз имкониятни бой беришган.


Ким Донг Жин бошқарган ўйинларни эслаб ўтамиз: ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Сингапурга қарши Тошкентдаги ўйинда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 2012 йилги Олимпиада саралашида Тошкентда Ироқ олимпиячилари 2:0 ҳисобида таслим қилинган.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичида "Пахтакор" Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" меҳмони бўлган ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Чорак финалда "Ал Иттиҳод"га имконият бой берилган - 0:4.



ОЧЛ-2008 гуруҳ босқичида "Бунёдкор" Сурияда "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида зафар қучган. 2009 йилги ОЧЛда "Бунёдкор" 1/8 финалда "Персеполис"ни Эронда 1:0 ҳисобида таслим қилган. Кейинги йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишган. Ниҳоят ўтган йил "Бунёдкор" Саудия Арабистонида "Ал Фатҳ" билан дуранг ўйнаган - 0:0.

Айнан шу ҳакам 2011 йилги ОФК кубоги финалида ишлаган. Қаршида ўтган баҳсда "Насаф" "Қувайт СК"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгани барчанинг ёдида.

2015 йил Ким Донг Жин клубларимиз иштирокидаги иккита ўйинда ишлаганди. "Бунёдкор" Тошкентда Эроннинг "Персеполис" клубига ютқазиб қўйганди (0:1). "Локомотив" эса ўз уйида "Ал Садд"ни тор-мор этганди - 5:0.  



2016 йил бу ҳакам Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон клублари иштирокидаги бешта ўйинда ишлаган. "Локомотив" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган. "Бунёдкор" Қатарда "Лаҳвия" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ва ўз уйида БААнинг "Ал Шабаб" клубини 2:0 ҳисобида таслим қилган. "Насаф" Қаршида "Ал Айн" билан муроса кўчасини танлаган - 1:1. Ниҳоят "Пахтакор" ўз майдонида "Трактор Сози" клубини мағлуб қилганди - 1:0.

2018 йилги Осиё чемпионлар лигасида "Насаф" Эронда "Персеполис" меҳмони бўлиб 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганда ҳам Ким Донг Жин ҳакам бўлган эди.

Ўтган йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионати 1-турида Ўзбекистон Қатарга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +16   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика