Latest news

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  1 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

​Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари тунда Тошкентга етиб келишди News

​Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари тунда Тошкентга етиб келишди

ЎФА матбуот хизматининг ижтимоий тармоқдаги хабарига кўра, Купер қўлостида Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган бош жамоамиз аъзолари тунда Тошкент Халқаро аэропортига етиб келишди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15 декабридан бери Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган эди. Бугун тунда терма жамоамиз аъзолари Анталиядаги йиғинни якунлаб Тошкентга қайтиб келишди.

Йиғин доирасида битта назорат ўйини ўтказиш режалаштирилганди. Аммо миллий терма жамоамиз бош мураббийи кейинчалик бу фикрдан қайтиб, турли жароҳатларни олдини олиш мақсадида назорат учрашуви ўтказмасликка қарор қилгани ҳақида ҳам хабар бергандик. Энди футболчиларимиз 3 кун дам олишганидан сўнг, 2 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019га йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер қуйидаги 23 нафар футболчи билан Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган қитъа мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Дарвозабонлар:
1. Игнатий Нестеров ("Локомотив")
12. Санжар Қувватов ("Насаф")
21. Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")

Ҳимоячилар:

2. Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
3. Достон Турсунов ("Р. Ямагучи", Япония)
4. Фаррух Сайфиев ("Пахтакор")
5. Анзур Исмоилов ("Локомотив")
6. Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")
13. Олег Зотеев ("Локомотив")
15. Егор Кримец ("Пахтакор")
20. Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар:

8. Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея)
9. Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой)
11. Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
14. Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)
16. Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")
17. Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
18. Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония)
19. Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)
22. Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
23. Одил Ҳамробеков ("Насаф")

Ҳужумчилар:
7. Сардор Рашидов ("Локомотив")
10. Марат Бикмаев ("Локомотив")

Rating: +40   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика