Эндиликда федерация раҳбарияти янги мураббий қидиришни бошлаб юборди. Эрон Спорт ва ёшлар вазири Мазиар Наземининг айтишича, уч нафар мураббийнинг номзоди ўрганиб чиқилмоқда. Булар - Юрген Клинсманн, Жозе Моуриньо ва Зинедин Зидан.
Маълум бўлишича, бундай таклифдан хабар топган Моуриньо шу заҳоти рад жавобини берган. Терма жамоани ким бошқаришини эса вақт кўрсатади.