Эдди Хау жамоаси “Лестер” вакили Харви Барнсни 45 миллион еврога харид қилди. Клуб янги футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолади.
25 ёшли футболчи “Лестер” тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида жамоа сафида 187 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 45 март аниқ нишонга олган.