"Футбол мухлислари учун бундай ўйинда Мессининг йўқлиги - ёмон. Бразилия терма жамоаси учун эса яхши янгилик. Биз ҳеч қачон Аргентина терма жамоаси ва уларнинг ўйинчиларига паст баҳо бермаганмиз. Уларда менга жуда ёқадиган Дибала бор. Биз диққатли бўлмоғимиз даркор. Бу оддий ўйин эмас. Уларга қарши ўйнаш ҳар доим ажойиб, ушбу беллашувда фаворит йўқ", - дея Неймарнинг сўзларини келтирди "Goal.com".