Маълумотларга кўра, 29 ёшли италиялик футболчига "Фулхэм" қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби Дармианни мавсум охирида харид қилиш шарти ижарага олмоқчи. Ҳимоячига "Интер" ва "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью италиялик футболчини қўйиб юбормаслиги эълон қилинган эди.
Дармиан ва МЮ ўртасидаги битим 2019 йилнинг охирида якунига етади, аммо келишув шартларида уни бир йилга узайтириш мумкин. Италиялик футболчи 2015 йилда "Торино"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.